22.04.2025 08:07
247
“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 45-қисм)
Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 45-қисм.
1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм, 12-қисм, 13-қисм, 14-қисм, 15-қисм, 16-қисм, 17-қисм, 18-қисм, 19-қисм, 20-қисм, 21-қисм, 22-қисм, 23-қисм, 24-қисм, 25-қисм, 26-қисм, 27-қисм, 28-қисм, 29-қисм, 30-қисм, 31-қисм, 32-қисм, 33-қисм, 34-қисм, 35-қисм, 36-қисм, 37-қисм, 38-қисм, 39-қисм, 40-қисм, 41-қисм, 42-қисм, 43-қисм
Ўн бешинчи фасл
1990-йилларнинг биринчи ярми Фаластин майдонида кўплаб ўзгаришларга гувоҳ бўлинди. Ахлоқий ва касб-кор жиҳатидан ҳам ривожлар кузатилди. Мен ўрта мактабни тугатиб, Ғазодаги Исломий олийгоҳга киришга қарор қилдим. Бу қароримга акам Маҳмуд қаттиқ қарши чиқарди. У доимо: "Нима?! Шу ҳам олийгоҳми? Бу мактаб бўлишга ҳам ярамайдиган кулба-ку!" дерди. Аммо Ҳасан бу қароримни маъқуллар, Иброҳим ҳам қўллаб-қувватлар, онам эса ихтиёрни ўзимга қолдирганди. Маҳмуд акамдан ҳамўзим қарор қабул қилишимга қўйиб беришини талаб қиларди. Маҳмуд акам эса чииқланиб, сукут қилишга мажбур бўларди.
Охир-оқибат Исломий олийгоҳнинг фанлар бўлимига ҳужжат топшириб, ўқишга қабул қилиндим. Янги ўқув йилини сабрсизлик билан кутар, олийгоҳда беш юз нафар талаба қабул қилинаётгани, докторликни ёқлаган раҳбар тайинлангани ва янги профессорлар ишга олинаётгани ҳақидаги хабарлардан хурсанд бўлардим. Ҳатто янги бинолар қурилаётгани ҳақида ҳам эшитардик.
Иброҳим эса ёзги таътилда дўсти билан қурилишда ишлаб, анча тажриба орттирди. Ёз давомида етарлича маблағ ишлаб топди. У энди шунчаки ёрдамчи эмас, балки қўли гул усталардан бирига айланганди. Дўстидан қурилиш бўйича кўплаб тажрибаларни эгаллаб, шерик бўлиб ишлашга ўтганди. Икковлон ўртача лойиҳаларни олиб, мустақил иш юритадиган бўлишганди.
Оиламиз давраси ҳам кенгайди: Маҳмуд, Ҳасан ва Фотима фарзандли бўлишди. Ҳасан ўз пайвандлаш устахонасини очиб, зарур ускуналарни харид қилди. Муҳаммад акам Березит олийгоҳидаги ўқишларини аъло баҳолар билан давом эттирар, шунинг учун ўқув тўловидан озод қилинганди.
Ниҳоят, мен ҳам Исломий олийгоҳда таълим олишни бошладим. Бошланғич таълим Азҳар маъҳадининг биносида бўлди. Барча гаплар рост бўлиб чиқди: янги профессорлар, янги нозир, янги бино. Буларнинг барчаси ўқув даргоҳи келажакда чинакам олийгоҳ бўлишидан дарак берарди. Шундай бўлишига қарамай, ўқишимиз тушдан кейин мактаб синфхоналарида давом этарди: йигитлар Азҳар маъҳадининг ўғил болалар қисмида, қизлар қизлар қисмида ўқишарди.
Биз ўқишга қабул қилинган йили тайёрлов йили эди. Дарслар асосан назарий ва диний фанлардан иборат бўлиб, баъзилари шайхлар томонидан ўқитиларди. Дарсликлар етарли эмасди, шу боис кўп вақт ўйин-кулги ва фикрий мунозаралар билан ўтарди. Олийгоҳда Исломий оқим вакиллари кўпчиликни ташкил этар, уларда интизом ва талабалар билан алоқа юқори даражада эди. Фатҳчилар озчилик бўлиб, фаолиятларини кенгайтириш бўйича имкониятлари чекланганди. Яссорийлар эса деярли сезилмасди.
Биринчи ойдан сўнг талабалар уюшмаси сайловларига тайёргарлик бошланди. Қаҳвахоналарда тортишувлар, баёнотлар, шиорлар, плакатбозликлар авж олди. Исломий уюшма ичида келишмовчилик юзага келди. Баъзилар мустақил ҳаракат қилишни бошлади. Турли партиялар ўз номзодларини кўрсатди, жумладан "Ватан" ва "Яссорий"лар ҳам. Абу Амморнинг расмлари деворларга илинди.
Иброҳим Исломий партиянинг фаол аъзоси эди. Ўзимни Исломий партияга мансуб ёки унинг тарафдори деб ҳисобламасамда Иброҳимни қаттиқ ҳурмат қилганим учун унинг номзодидан бошқага овоз беришни хоҳламасдим. Аслида ичимла "Фатҳ"нинг қуролли кучлари ва фатҳчиларчиларнинг фидоий амалиётлари туфайли уларга мойил эдим, аммо овозимни Иброҳим номзодига бердим.
Сайлов куни келди. Ҳар биримиз ҳужжатимиз билан навбатда туриб, сайлов қоғози олдик. Талабалар махсус қутига овоз ташларди. Иброҳим кузатувчи бўлиб фаолият юритарди. Сайловдан кейин саҳна ёнида шовқин эшитдим: фатҳчилардан бири Исломий партия Абу Амморнинг суратини йиртиб, оёқ ости қилганини айтиб, норозилик билдирган. Бу хабар айримларга таъсир қилди, Исломий партияга овоз бериш фикридан қайтганлар бўлди.
Овоз бериш жараёни якунлангач, ғолиб партияларни аниқлашга киришилди. Ниҳоят натижалар эълон қилинди: Исломий партия ғалаба қозонди. Иброҳим билан уйга қайтдик. Онам ташвиш билан кутиб турган экан. Абу Аммор сурати ҳақида сўраганимда, Иброҳим буни қатъиян рад этди. Ўшанда дарҳол бу воқеа ёлғон экани, партияни обрўсизлантириш мақсадида қилинган бўлиши мумкинлиги аниқланганди. Мен Иброҳимга ишонардим, у ростгўй инсон эди. Аммо у суриштирганлар ҳам рост айтдими-йўқми, билмайман.
Давоми бор...