Халқаро ҳаёт
Яқин Шарқда янги тартибот ўрнатилмоқда – сиёсий таҳлилчи
Россиялик сиёсий таҳлилчи Максим Шевченконинг фикрича, Яқин Шарқда янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Бу эса Нетаняхунинг "Буюк исроил" орзуси барбод бўлаётганидан даракдир.
Давомини ўқиш...31713.10.2025 16:09Афғонистон ҳукумати вакили 58 Покистон ҳарбийси йўқ қилинганини айтди
Афғонистон ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг маълум қилишича, 12 окябрга ўтар кечаси ўтказилган операцияда 58 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган ва улардан 30 нафари жароҳатланган. Шунингдек, 20 та Покистон хавфсизлик пости вайрон қилинган.
Давомини ўқиш...16413.10.2025 11:05“Нобель эмас, Насруллоҳ”: Эронда муқобил мукофот таъсис этилиши мумкин
Эрон Экспертлар кенгаши раисининг ўринбосари Аббос Каабий Нобел мукофоти ўрнига исроил томонидан ўлдирилган "Ҳизбуллоҳ" шиалар ҳаракатининг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ шарафига “Насруллоҳ мукофоти”ни таъсис этишни таклиф қилди.
Давомини ўқиш...16511.10.2025 14:29Трамп Хитой маҳсулотларига қўшимча 100 фоизлик бож жорий этди
АҚШ ҳукумати 1 ноябрдан бошлаб Хитойдан олиб кириладиган барча маҳсулотларга амалдаги божлар устига қўшимча равишда 100 фоизлик бож жорий этади.
Давомини ўқиш...15611.10.2025 11:01Путин Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси ҳақида гапирди
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси минтақадаги асосий хавфсизлик элементларидан биридир, деди Владимир Путин Душанбеда Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашувда.
Давомини ўқиш...29511.10.2025 08:05Покистоннинг Кобулга ҳужуми: "Теҳрике Толибон" етакчиси ўлдирилдими?
Хабарларга кўра, Покистон тунда Кобулнинг бир қатор ҳудудларига ҳаво зарбалари йўллаган. Натижада "Теҳрике Толибон Покистон" гуруҳи раҳбари Нур Вали Мақсуд ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ТТП раҳбари аудио мурожаат йўллаб, у тирик қолганини маълум қилган.
Давомини ўқиш...23210.10.2025 16:18“Толибон” Покистонни Афғонистондаги бозорга зарба берганликда айблади
Tolo News маҳаллий манбасига таяниб, жумага ўтар кечаси Покистон қирувчи самолётлари мамлакат шарқидаги Пактика вилоятига зарба бергани ҳақида хабар тарқатганди. Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида камида 10 дўкон вайрон бўлган, яқин атрофдаги биноларнинг ойналари синган. Бундан ташқари Кобул ҳам бир қатор ҳаво ҳужумларига учрагани айтилмоқда: айрим нашрларнинг ёзишича, “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) етакчиси Нур Вали Мақсуд ўлдирилган.
Давомини ўқиш...21210.10.2025 14:41Трампнинг орзуси ушалмади: Нобель мукофоти бошқа номзодга берилди
Бу йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилиши тахмин қилинаётган эди. Бунга сабаб сифатида унинг Арманистон ва Озарбайжонни яраштиргани ҳамда Ғазо келишувидаги фаоллиги тилга олинганди. Бироқ Тинчлик бўйича 2025-йилги Нобель мукофоти Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадога берилди.
Давомини ўқиш...17610.10.2025 12:43Туркия Косовога минглаб камикадзе дронларни етказиб берди
Туркия Косовога Skydagger туридаги минглаб камикадзе-дронларни етказиб берди. Олдинроқ, Сербия президенти Александр Вучич турк дронларининг Косовага етказиб берилишини танқид қилиб, Эрдўғон бошчилигидаги ҳукуматни “Усмонли империясини қайта қураётганлик”да айблаганди.
Давомини ўқиш...28809.10.2025 18:14АҚШ ва Британия босқинчи исроилга қурол бериш бўйича рекордни "урди"
Инглизларнинг 4-каналига кўра, йилнинг 9 ойида Лондондан Тел-Авивга қурол экспорти ҳажми 1 миллион фунт стерлингга етган. Бу ўзаро савдо тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Ажабланарлиси, шунча фактларга қарамай қироллик "экспорт қоидаларига қатъий риоя қилиши" ва сионистларга Ғазо сектори ёки Ғарбий Соҳилда жанг қилиш учун мўлжалланган қуролларни сотмаслигини даъво қилиб келмоқда.
Давомини ўқиш...15109.10.2025 10:48
...