Таҳлил

  • Марокашда соғлиқ ва таълим инқирози: рақамлар, норозиликлар ва таҳлиллар

    Сўнгги кунларда Марокашнинг турли шаҳарларида – Работ, Касабланка, Танжа, Марракеш, Фас, Тетуан, Ужда, Ағодир ва бошқа ҳудудларда йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ёшлар асосан ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган «Genz 212» ҳаракати чақириқлари асосида кўчаларга чиқишди. Улар “Соғлиқ биринчи, Жаҳон чемпионати керак эмас”, “На соғлиқ, на таълим – бу Аллоҳга таваккал қилган Марокаш” каби шиорларни кўтариб, ҳукуматдан соғлиқни сақлаш ва таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилишди.

  • Трамп: Мирзиёев бир сўзли инсон

    Бугунги глобаллашув шароитида кўп томонлама дипломатия тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. БМТ халқаро ҳаётдаги энг обрўли тузилма сифатида давлатларнинг тинчлик ва барқарорлик йўлидаги ҳамкорлигига хизмат қилади. Ўзбекистон Республикаси ҳам мустақиллик йилларида БМТ билан яқин алоқаларга киришди, айниқса, сўнгги йилларда бу муносабат сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

  • Дунё ҳамфикр бўлган уламони биз қадрлай оламизми?!

    Бугун кўряпмизки, дунё Мубашшир Аҳмад билан ҳамфикр экан. Бутун дунё Устознинг Фаластиндаги геноцидга қарши билдирган шарҳларини қўллаб-қувватлаяпти, керак бўлса такрорлаяпти. Шундан келиб чиқсак, Устознинг Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи томонидан эълон қилинган фатвони шарҳлаши, ушбу фатвонинг моҳияти ва мазмуни халқаро минбарларда айтилаётган сўзларга мос келиши Ўзбекистоннинг саноқли уламоларидан бирининг оқланишини талаб қилади.

    Давомини ўқиш...
    216
    27.09.2025 16:17
  • Араб ёшлари кимга мойил: Америкагами ёки Хитойга?

    Иккинчи жаҳон уруши тугаганига 80 йил тўлишига бағишланган Хитой армияси парадидан сўнг, араб дунёсида яна бир бор умид уйғонди: гўёки энди Америкага қарши турадиган янги қудрат майдонга чиқмоқда. Статистик рақамлар ҳам буни тасдиқлаётгандек: араб дунёси бугун “аждарҳога” тобора кўпроқ мойиллик кўрсатмоқда.

    Давомини ўқиш...
    220
    22.09.2025 17:31
  • Бирлашиш вақти келди: Мусулмонларнинг НАТОси қачон тузилади?

    “Бирликсиз тинчлик бўлмайди”, деган ҳақиқат Ғазода яна бир бор яққол намоён бўлди. 2 миллиардга яқин мусулмоннинг тарқоқлиги, бир ёқадан бош чиқармаслиги уни бир неча давлатлар қаршисида ожиз қилиб қўйди. Шу ўринда Ислом олами ўзининг мудофаа ва тинчликпарвар кучларини яратиши кераклиги кун тартибига чиқди. Бу тузилма нафақат ҳарбий, балки дипломатик, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳам мусулмон кучларини бирлаштириши керак, дейилади Yeni Şafak нашри таҳлилида.

    Давомини ўқиш...
    435
    17.09.2025 06:20
  • Ҳақиқий мустақиллик ўзи ишлаб чиқарган қуролларга эга бўлишдир

    Араб мамлакатларининг АҚШда ишлаб чиқарилган ҳужумкор ва мудофаа қуролларни ҳеч қачон АҚШ рухсат бермаган ҳолатларда ишлатиб бўлмайди. Уларнинг орасида тиш-тирноғигача юксак технологияли АҚШ қуроллари билан қуролланган давлатларнинг бирортаси Исроилга хавф туғдирмайди.

    Давомини ўқиш...
    329
    11.09.2025 08:15
  • Исроил Қатарга зарба бериб, АҚШнинг "обрўси"ни тўкди – экспертлар

    Қатарда АҚШнинг энг йирик ҳарбий базаси — Ал-Удейд жойлашган. Ана шу стратегик объект жойлашган ҳудудда йирик хорижий махсус операция ўтказилгани АҚШнинг иттифоқчи давлат хавфсизлигини таъминлашдаги ожизлигини кўрсатади. Форс кўрфази давлатлари — Саудия Арабистони ва БАА учун ҳам бу аниқ сигнал: Америка хавфсизлик тизимлари ва ўзаро ёрдам шартномалари яқин иттифоқчилари қаршисида ишламайди.

    Давомини ўқиш...
    316
    10.09.2025 12:37
  • Мубашшир Аҳмад Ўзбекистонга тақиқланган материаллар олиб кирмаган – тармоқ фойдаланувчиси

    Домла Исроилни ҳақоратлаганликда айбланмоқда, 156-модда билан “Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш” айби қўйилмоқда. Далиллардан биттаси “лаънати Исроил” деган гапи экан. Нима бўпти, Исроил ҳукуматини – сионларни бугун бутун олам сўкяпти. Ҳатто сўкаётганлар орасида жуҳудлар бор. Исроилнинг ўзида туриб ҳам сўкишяпти. Раввинлари Исроил ҳукуматини “шайтон ҳукумат” деб фатволар чиқарган... Жаҳон халқлари Исроилни ёмонлаб турганда, гўдаклару аёлларни қирғин қилаётганларни ўзбеклар олқишлаши керакми? Биз бунчалар виждонсиз эмасмиз. Орага дин, иймон масаласини қўшмаганда ҳам, инсонийликнинг ҳеч бир қолипига сиғмайди-ку бу иш!

    Давомини ўқиш...
    536
    10.09.2025 11:27
  • Мулоҳаза: сионистлар фашистлардан ҳам ўзиб кетишдими?

    X (собиқ твиттер)да ўқидим (ким ёзганини эслай олмайман) "исроилликлар Ғазодаги даҳшатли қирғинбарот учун Холокост воқеалари елкасига юкланган немисларга қараганда кўпроқ жавобгар экан". Ушбу сўзлар муаллифи 5 та сабаб келтирган, лекин мен 3 тасини эслаб қолдим:

    Давомини ўқиш...
    411
    27.08.2025 09:53
  • Мулоҳаза: Истанбулда тўй харажати 1 млн лирага етди, Ўзбекистонда-чи?

    Истанбулда тўй қилишнинг ўртача харажати 1 млн лирага яқинлашди. Режалаштириш агентлиги (İPA) маълумотларига кўра, турклар оддий тўй қилиш учун 850 минг лира (≈ 20,7 минг доллар), очиқ осмон остидаги тўй учун эса 982 минг лира (≈ 23,9 минг доллар) сарфлашади. Бу ҳисоб-китобларга хина қўйиш, нишон, тақинчоқ тақиш маросимлари ва асал ойи харажатлари киритилмаган. Ҳайрон бўлманг, Ўзбекистонда ҳам вазият бундан қолишмайди.

    Давомини ўқиш...
    773
    23.08.2025 17:29
1
2
3

...

16

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.