21.12.2023 14:49

Нима учун бу мавзуни мусулмонларга тақиқлашди?

Биласизми, сионизм мусулмонларнинг бошқа ибодатларига аралашмайди, аммо гап жиҳод ҳақида кетгудек бўлса, уни тўхтатиш учун қўлидан келган ҳамма чораларни кўради. Бу йўлда ҳатто бутун кучини сафарбар қилади. Хоҳлаганча намоз ўқи, рўза тут, бу билан иши йўқ. Аммо давлат қонунчилиги, давлат бошқаруви масалаларига Исломни аралаштирмасликка тиришади. Шу мақсадда 200 йилдан буён аксилжиҳод кампаниясини авж олдириб келмоқда. Мусулмонларни фақатгина намоз ўқийдиган қул ҳолига олиб келишни хоҳлаяпти. Хўш, ундай бўлса биз нима қилишимиз керак, деган савол туғилиши табиий. Ҳуқуқшуносликда бир қоида бор: «Энг кучли далил душманнинг ўз айбини тан олишидир», деган. Худди шунга ўхшаб, модомики душманнинг энг қўрққан нарсаси жиҳод экан, унда биз айнан жиҳодга эътибор берамиз. Акс ҳолда, дунёда шусиз ҳам эзилиб келаётганимиз етмагандек, охиратимизни ҳам бой бериб қўямиз. Бу ҳолатда жиҳоддан бошқа нажот йўли, зотан, йўқдир.

Абдулҳаким Арвосий ҳазратларини инсонларни тўғри йўлга бошламасин, ғафлат уйқусидан уйғотмасин дея дастлаб бошқа ҳудудларда саргардон қилмоқчи бўлдилар. Лекин кейинчалик, у ерда ҳам билганидан қолмайди ва инсонларни жиҳодга даъват этади, дея жосуслар ҳамроҳлигида бир уйга қамаб қўйдилар. Назорат остида бўлиш шарти билан ҳафтада бир марта ҳаво алмаштиргани чиқишга рухсат беришар эди. Бир куни ташқарига чиққанда уйи олдида бозор қурилганини кўрди. Айнан шу пайт оми бир қишлоқи бу нур юзли одамни кўриб, ким эканига қизиқиб сўраб қолди. “Бу Абдулҳаким Арвосий”, дедилар. Ҳалиги киши бу гапни эшитгач, жосуслар орасидан қисилиб-суқилиб ўтиб, у зотнинг олдиларига борди ва: “Эй муборак зот, бизнинг аҳволимиз чатоқ, шу уммат ҳаққига ҳам дуо қилиб қўйинг”, деди. Арвосий ҳазратлари унга бироз тикилиб турди, сўнгра бозордаги кишиларга ишора қилиб: “Лойиқ бўлмай туриб дуо қилинмайди, қилинса ҳам қабул бўлмайди”, деди.

Худди шундай, дарду ғами йўқ, Исломдан узоқ ҳолда ҳаёт кечирган халқ ҳаққига қанча дуо қилган билан бефойда. Шунинг учун ҳам Ислом душманлари жиҳод моҳиятини англашимизга ва уни ҳаётимизга татбиқ этишимизга тўғаноқ бўлиш учун қўлларидан келган барча разолатларни қиляптилар. “Эй биродари азиз, биз-ку, ўзимизга қолса жиҳод қилган бўлардик, аммо бунга тўғаноқ бўлишяпти”, дейди кўпчилик. Албатта, бўладилар. Улар тарихан яхши биладиларки, бизнинг жиҳод тафаккуримиз уйғонгудек бўлса, қурган бу ботил низомлари ер билан яксон бўлади.

Ундай бўлса қандай ҳаракат қилишимиз керак? Жиҳод ибодатини қандай қилиб энг муносиб шаклда адо этиш мумкин? Бунинг учун 9 та нарсани ёд олишимиз лозим бўлади. Хўш, булар ўзи нима экан, дейсизми? Ҳозир уларни санаб ўтаман.

Иймон соҳиби бўлиш – чунки иймони кучли бўлмаган инсон қийинчиликларга бардош бера олмайди, кўнгилдагидек кураша билмайди.

Ихлос соҳиби бўлиш – мансаб, мақом, шону шуҳрат ортидан югурмаслигимиз даркор. Риёю тамадан узоқ ҳолда, фақатгина Аллоҳ ризоси учун тер тўкишимиз керак.

Иттиқо соҳиби бўлиш. Яъни, Аллоҳдан бошқадан қўқрмаслигимиз, биздан фикр сўралганда тап тортмасдан ҳақиқатни айтишимиз лозим.

Иттифоқ бўлиш – ҳамкорликда иш қилаётган дўстларимиз билан ўзаро ихтилофга бормаслигимиз ва тортишиб қолмаслигимиз даркор. Чунки кўнгилни кенг қилиш инсоннинг камолотидан даракдир.

Гўзал ахлоқ соҳиби бўлиш – ғийбат, миш-миш, ҳасад, кибр, нафрат ва тухмат каби иллатлардан узоқ туришимиз лозим. Бу эса нафсга қул бўлиш билан эмас, балки уни жиловлаш орқали амалга ошади.

Эҳсон соҳиби бўлиш. Яъни, зиммамиздаги вазифамизни кўнгилдагидек қилиб, талабчанлик билан адо этишимиз керак.

Маслаҳатлашиб иш қилиш – фақат менинг айтганим бўлади, дея оёқ тираб туриб олмаслигимиз керак. Бунинг учун ўзаро кенгашиб олиш ҳақидаги фикримизни тортинмасдан айтишимиз, ирфон соҳиби бўлишимиз даркор. Ирфон эса “Менинг фикрим ҳам нотўғри бўлиши мумкин-ку!” деган фикрдан бошланади.

Итоат қилиш – қабул қилинган қарорларни ижро этиш борасида бошлиғимизга итоат этишимиз, бу йўлда сусткашликка йўл қўймаслигимиз керак.

Қатъиятли, иродали бўлиш – жиҳод қилаётганда Исломнинг бошқа амрлари ва ибодатларининг ҳаммасини ўз вақтида адо этиб, ибодатларни тарк қилмаслигимиз лозим.

Буларга илова ўлароқ садоқатни ҳам қўшмасак бўлмайди. Садоқат – қийинчиликка дуч келганда қочмаслик, жозибали кўринган мансабу манфаатларга алданиб қолмасликдир.

Юқорида санаб ўтганларимизга амал қилаётганда яна учта таянч ҳақиқатни эсда тутмоғимиз даркор. Биз уларни “уч устун” дея номладик.

Биринчи устун – Исломсиз саодат бўлмайди. Бунинг номини “Ислом устуни” деб қўйдик. Қуръони каримнинг энг охирги бўлиб нозил қилинган, Моида сураси 3-оятида бу масалага очиқ-ойдин тўхталиб ўтилган: “...Бугунги кунда мен сизнинг динингизни мукаммал қилиб бердим, сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим”.

Иккинчи устун шуки, онгсиз, ақлсиз мусулмон бўлмайди. Буни эса “ақл устуни” деб атадик. Ақл – тўғри ва нотўғрини ажрата олиш, ботилдан узоқ юриб, Ҳаққа сиғиниш ва фақат Унга қочишдир. Намозда ўқиганлари билан бошқа амаллари мос келмаганлар ақлсиз ва масъулиятсиз инсонлардир. 

Ҳар куни жами 40 ракат намознинг ҳар ракатида Фотиҳаи шарифани ўқиймиз. Чунки Фотиҳасиз намоз намоз бўлмайди. Хўш, Фотиҳада нима деймиз? “Ғойрил мағдувби ъалайҳим валаддооллийн”. Жаноби Аллоҳ бизга нима учун ҳар куни 40 марта бу сурани такрорлатади? Бунинг маъноси нима ўзи? “...Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас”. Хўш, ғазабга қолганлар ким экан унда? Албатта, яҳудийлар ва сионистлар... Унда адашганлар кимлар? Шубҳасиз, христианлар ва христиан империалистлар... Бу таърифларни ким айтган, дейсизми? Ким бўларди, Ислом олимлари-да!

Сен ҳар куни намозда қирқ марта: “Ё Аллоҳ, мени зинҳор яҳудийлар ва христианларнинг йўлига адаштирма!” дейсан, аммо салом бериб намозни тугатгандан кейин бориб: “Мен Туркияни Европа Иттифоқига аъзо қиламан”, дейсан. АҚШ ва Исроил билан стратегик ҳамкор бўласан. Нақ 11 аср давомида Ер юзида ҳақни ва адолатни ҳимоя қилиб келган маданиятни қўйиб Ғарбнинг ортидан югурасан. Намоз пайти Аллоҳга қандай сўз беряпсан-у, салом бериб намозни тугатгач нима қиляпсан?

Сен ўзи нима деётганингни биласанми, эй мусулмон?!

Учинчи устун – жиҳод. Жиҳодсиз Ислом бўлмайди. Буни “Жиҳод устуни” деб атаймиз. Жиҳод бу – амри маъруф ва наҳйи мункар, яъни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтармоқдир. Бу борада бор куч ва имкониятини ишга солмоқдир...

Нажмиддин Эрбақон,

Туркиянинг собиқ бош вазири

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.