Ҳадис
Эртадан ҳижрий янги йил: муҳаррам ойининг фазилати ҳақида биласизми?
Ислом дини таълимотига кўра, муҳаррам ойи ҳурматли ойдир. Аллоҳ таоло уруш-бузғунчиликларни ҳаром қилган тўрт ойнинг биридир. Муҳаррамнинг “Аллоҳ ойи” деган номи ҳам бор. Муҳаррам ойининг ашуро, яъни ўнинчи кунида барча самовий динлар тарихида муҳим воқеалар бўлиб ўтгани сабабли бу ойнинг ўнинчи кунини “Ашуро ойи” дейиш урфга айланган. Имом Аҳмад розияллоҳу анҳу Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, шу куни Нуҳнинг алайҳиссалом кемалари Жудий тоғи устида тўхтаган, шу сабабли Нуҳ алайҳиссалом шукрона тариқасида шу куни рўза тутганлар.
Давомини ўқиш...20425.06.2025 19:16Дин енгилликдир
Дин енгилликдир Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Дин енгилликдир. Ким динда қаттиқ туришга интилса, дин уни енгиб қўяди. Шунинг учун сиз тўғри амал қилинг, яқинлаштиринг, хурсанд бўлинг, эрталаб, куннинг охири ва тундаги тетик вақтларингиздан фойдаланинг” (Имом Бухорий ривояти).
Давомини ўқиш...232709.12.2023 04:00Барчангиз Менга муҳтожсиз!
Эй бандаларим! Сизлардан аввалгилар ва кейингилар, инсонлар ва жинлар орангиздаги энг тақводор одамдек бўлсангиз ҳам, мулким кўпайиб қолмайди.
Давомини ўқиш...228306.12.2023 01:36