23.03.2025 07:28

“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 39-қисм)

Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 39-қисм. 


* * * 
Шом ва хуфтон намозлари, қолаверса, жума намози учун узлуксиз масжидга қатнаган Муҳаммад акам бир қатор диндор талабалар билан танишди. Бирга масжидга борадиган, бир-биридан хабар оладиган, бирга тушлик қилиб турадиган бўлишди. Олийгоҳ кафесида чойлашиб, ўқиш ва университет фаолиятлари борасида суҳбат қуришарди. Бу кафенинг бир столида «Фатҳчилар» ўтирса, бошқасида «Талабалар уюшмаси», яна бошқасида «Ёсирчилар» ва ҳоказо тартибда, ҳар ким ўз гуруҳи билан чойлашарди. Ҳар бир столда бир қанча талабалар йиғиларди. Ҳар бир гуруҳдагилар ўзлари мансуб бўлган оқимга тарафдорлар йиғиш ҳақида суҳбатлашар, ўз фикрий ва сиёсий ғояларини тарғиб қилиш учун режалар тузишарди. Улар учун асосий мақсад – келгуси сайловларда тарафдорлар сонини ошириш эди.

«Биризийт» университетининг аксарият талабалари қизлардан иборат бўлгани сабабли қайси жамоа қўли баланд келишини истаса, қиз талабаларни ўз сафига қўшиб олиши лозим эди. «Ёсирчилар» бу борада қийинчиликка дуч келмаган, чунки уларнинг асосий тарафдорлари аёл талабалар эди. Исломий гуруҳлар эса бу масалада катта тўсиқларга дуч келарди. Шундай бўлса-да, айрим талаба қизлар исломий гуруҳларга мойил бўлиб, уларни қўллаб-қувватларди, аммо фаоллар қаторида бўлмасди. Исломий гуруҳнинг барча фаоллари, жумладан Муҳаммад ҳам гуруҳга аъзо бўлиш учун аёл талабалар билан алоқаларни кенгайтириш керак, деган фикрни маъқулларди. Бироқ соҳил бўйидаги лагерда онасининг тарбиясини олган Муҳаммад акам учун бу вазифани бажариш – қиз талабалар билан бирга ишлаш – осон эмасди. У гуруҳ фаоллари орасида бу масалада энг заифлардан бири ҳисобланарди. Агар бирор қиз ундан дарс ҳақида зарурат туфайли савол сўраса, юзлари қизариб, ерга қараган ҳолда «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беришгагина ярарди.

Барча жамоа ва гуруҳлар тарғибот ишларини бошлаб юборганди. Университет ҳовлиси турли реклама ва эълонлар ёпиштирилган қоғозларга тўлганди. Барча сайлов натижаларини кутиб турарди. Натижалар эълон қилингач, маълум бўлдики, «Ёсирчилар» кўпроқ овоз тўплаган. Улар асосий рақиблари «Фатҳчилар»дан бир неча фоизга устун келганди. Исломий гуруҳлар эса бор кучларини ишга солганига қарамай, кутилган натижага эриша олмади.

Муҳаммад акам ҳар ойда бир марта уйга келишга одатланганди. Пайшанба куни кечаси келиб, шанба куни эрталаб қайтиб кетарди.

Жамол ва Абдураҳмон Иорданиядаги университетнинг шариат факультетида йиллик имтиҳонларини ниҳоялаб, натижаларни ҳам кутиб ўтирмай Ғарбий соҳилга қайтишди. Жамолнинг онаси яхши бир қиз топиб, ўғлини уйлантирмоқчи эди. Шу боис тезроқ ўғлини кўришни хоҳларди. Аммо Жамол ўқишини магистратурадан сўнг Покистонда давом эттиришни режалаштирар, у ерда ҳам ўқишни давом эттириб, ҳам Афғонистон масаласида маънавий кўмаклашмоқчи эди. Онасининг босими билан у уйланишга ҳам рози бўлди. «Уйлансам нима бўпти? Икки ишни бирга олиб бориш бир-бирига тўсиқ бўлмайди-ку», деб ҳисобларди.

Жамол диплом олгани битирув маросимига борганда, залда ўтирар экан, юрагига ёқадиган бирор қиз учратишим мумкинми, деб ўнг-сўлга боқарди. Талаба қизлар орасида ойдек гўзал, исломий либосда, ҳаё билан ўтирган бир қизга кўзи тушди. Унинг шаръий либоси ҳаёсига ҳаё, чиройига чирой қўшарди. Жамол юрагида «топдим» деган туйғу пайдо бўлган пайтда, бир болакай ўша қизнинг олдига чопиб келиб, қучоқлаб ўпди ва унинг ёнига ўтирди. Жамол сесканиб тушди ва дарҳол юзини буриб: «Астағфируллоҳ ал-аъзийм! Бу ўғли бўлса керак. Демак, у оилали», деб ўйлади.

Бироз вақт ўтиб, аёл кишининг овози эшитилди: 

– Сиз Жамолсиз-а? – Жамол бошини бироз қия қилиб: 

– Ҳа, мен Жамолман. Нима гап? – деди. Билса, бу гапираётган ўша гўзал қиз – Интисор экан.

– Менинг исмим Интисор. Сиз билан бир факультетда ўқиймиз. Ҳасан ҳожи тоға бизникига иккимизни унаштириш учун келган экан, – деди у.

Жамол унга яхшироқ боқиб, «Аллоҳ хайрли йўлга бошласин», деб қўйди. Аммо афсуски, Интисор Ғарбий соҳилдан эканини тасдиқловчи ҳужжатга эга эмасди. Бу эса унинг Ғарбий соҳилда яшай олмаслигини англатарди. Исроил томонидан бериладиган ҳужжатсиз Ғарбий соҳилликлар уйланган тақдирда ҳам ҳаётлари оғир кечарди. Шу сабабли бу никоҳ амалга ошмади.

Жамол Покистонга жўнаш учун рухсат сўраганида, Иордания ҳукумати унинг олийгоҳда «Ихвончилар»нинг фаолларидан бўлганини баҳона қилиб, рад этди. Шундай қилиб, у Халилга қайтиб, ишлашга мажбур бўлди.

Танишларидан бири Иорданияда таҳсил олган яна бир яхши қиз борлигини айтиб қолди. Онасини совчиликка юборганида, онанинг ҳам кўнглига ўтирди. Қизни ёқтириб, мақтовлар айтиб қайтди. Шундан сўнг қизнинг хонадонида учрашишга рози бўлди. Учрашувга кирар экан, кўзида ер ҳайдагандай пастга қараб кирди. Кучли уялиш ҳисси бошини кўтаришга қўймасди. Хонада йигитнинг онаси билан яна бир қиз ўтирарди. Шу қиз бўлса керак, дея гаплашишга ҳаракат қила кетди. Аввалига танишди. Сўнг кучли ҳаяжон ва уялишни кетказиб, Аллоҳ насиб этган бўлса, умр йўлдош бўлиш ҳақида гап очди. 

Исломий факультетларда таълим олган талабаларнинг кўпчилиги Халилдаги хайрия жамғармалари томонидан қурилган таълим муассасаларига ишга киришарди. Жамол ҳам талабаларни олийгоҳга ҳозирлайдиган ўрта мактабга ишга жойлашди.

Маълумки, бу мактаб  «Фаластин озодлиги ташкилоти»га қарашли бўлган. Ушбу ташкилотга бундан бошқа бир қатор ўқув масканлари ҳам тобе эди. Бу мактабда ишлаш, кўплаб ўқитувчи кадрлар орасида бўлиш, турли сиёсий ва фикрий доираларга мансуб ҳар ким сиёсий қарашини ўртага ташлаб, муҳокама қиладиган катта сиёсий майдонга айланиб қолганди. Жамол ҳам «Нега ихвончилар Иорданияда муқовама (қарши кучлар) билан қўшилмади?»  каби саволларга жавоб бериш керак эди. Бу каби саволларга тахминан қуйидагича жавоб берарди: 

«Исломчилар ҳеч қачон беқарорлик воситаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Бу бошиданоқ очиқлаб келинади. Оммани ўзига қарши фикрлашга мажбур қиладиган қўпол хатоларга йўл қўймайди». 

Ғазодаги лагерлардан бирида ёш бир йигит ҳаво совуқ бўлмаса-да эгнига чопон ташлаб, шубҳага соладиган тусда турарди. Юзини беркитиш учун кўфия билан ўраб олган. Қўлларини эса чўнтагига солиб олган. Гўё ўзини бирор кимни кутаётганга солиб турарди. Ҳарбий жип машинаси унга яқинлашганида, шериги тарафда ҳуштак чалиб белги берилди ва у чўнтагидан граната чиқариб, ҳарбий машина тарафга улоқтириб қочди. Аммо граната портламади. Ҳарбийлар машинасини тўхтатиб, бояги йигитни ўққа тутиб, ортидан таъқиб қила бошлашди. Йигит эса қочишга муваффақ бўлганди.

Бунга ўхшаш ҳолатлар қарши кучларнинг арбобларда бўлишини ҳамма яхши биларди. 

Бундай ҳодисалар хавфга солган кишилар Маҳмуд акамнинг хонасида учрашишганди. Бу ҳодисалар ташвишга солаётганини айтиб, Маҳмуд акамдан  «Гуруҳдагиларни кимдир мақсадли қуроллантиряптимикин-а?! Бу фидоий ишларни йўққа чиқариш кўринишига ўхшамаяптими?! Исроил айғоқчиларининг қўли бордек туюлмаяптими?! Ичимиздаги одамларга шундай яроқсиз қуролларни улар бермаяптимикин?!» деб сўрашган. Ўтирганларнинг бари деярли бир хил, бу ишни яхши ўрганиб чиқиш керак деган фикрда эди.

Кимда қандай маълумот бўлса, хабарлашиш кераклигини, хоссатан, маҳбусликдаги йигитларда бирор шу мавзуга алоқадор маълумот борми-йўқми билиш зарурлигини айтишарди.

Давоми бор...

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.