10.04.2025 06:17
203
“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 42-қисм)
Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 42-қисм.
1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм, 12-қисм, 13-қисм, 14-қисм, 15-қисм, 16-қисм, 17-қисм, 18-қисм, 19-қисм, 20-қисм, 21-қисм, 22-қисм, 23-қисм, 24-қисм, 25-қисм, 26-қисм, 27-қисм, 28-қисм, 29-қисм, 30-қисм, 31-қисм, 32-қисм, 33-қисм, 34-қисм, 35-қисм, 36-қисм, 37-қисм, 38-қисм, 39-қисм, 40-қисм, 41-қисм
***
Босиб олинган ерларда ҳаёт тарзи сезиларли даражада ривожланиб борарди. Дарҳақиқат, бир қатор меҳнат уюшмаларида сиёсий ва ғоявий гуруҳлар пайдо бўлиб, кўзга кўрина бошлаганди. Муҳандислар уюшмаси таркибида асосан учта кўзга кўринган гуруҳ шаклланганди: «Фатҳийлар», «Яссорийлар» ва «Исломийлар». Маҳмуд акам «Фатҳийлар» тарафдорларидан эди. У дўстлари билан ушбу гуруҳнинг сайловолди ишларини ўтказишар, сайловда кўпроқ овоз олишга ҳаракат қилишарди.
Уюшмалар ўртасида рақобат авжида эди. Ҳар бири сайловолди юришлар уюштириб, учрашувлар ўтказар, тарафдорлар сонини кўпайтиришга жон-жаҳди билан интиларди. Баъзан икки гуруҳ учинчи гуруҳга қарши бирлашиб ҳаракат қилишарди. Масалан, «Фатҳийлар» ва «Исломийлар» бирлашиб, «Яссорийлар»га қарши ҳаракат қилган ҳолатлар бўлган. Бунинг сабаби — «Яссорийлар» уюшишда пухта ва тезкор бўлишгани эди.
Энг кўзга ташланган воқеалардан бири Ғазодаги «Қизил Ҳоч» жамиятида бўлиб ўтган сайлов эди. Ўша пайтда Яссор ушбу ташкилотда нуфузга эга бўлган. Шу сабабли «Фатҳийлар» ва «Исломийлар» «Яссорийлар»га қарши бирлашишга мажбур бўлишган. Жиддий курашлар кетганди. Масалан, «Исломийлар» Ғазодаги Ислом университетида улкан оломонни йиғиб, сайловолди учрашувлар ўтказган. Маҳмуд акам ҳам «Фатҳийлар» ғалабаси учун бор имкониятини ишга солди. Ҳар икки-уч кунда тўпланар, бир қатор муҳандислар билан боғланиб, кўпроқ тарафдорларни жалб қилишга ҳаракат қилишарди. Сайлов кунига қадар тинмай меҳнат қилишди.
«Исломийлар» асосан талабаларга эътибор қаратарди. Хусусан, Ғазодаги Азҳар маъҳади ва умумий ҳолда Ғарбий соҳилдаги олийгоҳларга диққат қаратилган. Улар ёш авлод орасидан тарафдорлар тўплаш, ғоявий ва эътиқодий жиҳатдан уларни қўлга киритишни мақсад қилган. Шайх Аҳмаднинг шахсан ўзи Ғазодаги талабалар билан шуғулланганди. Ҳар ҳафта Ислом университетида учрашувлар ўтказар, талабалар ўз яқинларини олиб келишлари мумкин бўларди. Университетда Исломий ишлар муҳокама қилиниб, сайловларга тайёргарлик кўриларди. Ёшлар билан ишлаш, уларни жалб қилиш усуллари ўргатиларди.
Иброҳим ҳам ўша пайтда олийгоҳдаги фаол талабалардан бири эди. Шайх Аҳмад кўп ҳолларда Иброҳим ва бошқа фаол талабаларга таянарди.
Иброҳим акам эрталаб ишлаб ризқ излар, тушдан кейин ўқиш ва диний фаолиятларга вақт ажратарди. Унинг ҳаракатчанлиги ва ғайрати ҳаммага намуна бўларди. Тунда уйга қайтгач овқатланиб, қўлига китоб олар, китоб устида ухлаб қоларди. Жуда кўп ҳолларда китобини ёнига олиб, устини ёпиб қўярдим. Унинг ғайрати мени ҳам кўпроқ жидду-жаҳд билан ўқишга руҳлантирарди.
Муҳаммад акам «Березит» олийгоҳида таълим йўлида катта қадамлар ташларди. Яшаш учун Ромаллоҳда уй ижарага олган бўлса-да, кўп вақт ўтмай университет ётоқхонасидан жойлашишга муваффақ бўлди. Хонадошлари ҳам диёнатли талабалар бўлгани сабабли уларнинг хонаси тез орада гуруҳ фаолларининг қароргоҳига айланди. Мажлислар, маслаҳатлар шу ерда ўтказиларди.
Муҳаммад акам кўзга кўринган фаоллардан бири бўлгани боис, у хоҳламаса-да, гуруҳни қўллаб-қувватловчи талаба қизлар билан ишлашга мажбур бўларди. Бу ораларда ҳижобли қизлар сони кўпайганди. Қизлар гуруҳи тўпланиб, олийгоҳдаги вазифалар бўйича кўрсатмаларни тинглар, сўзлаётган қизлар йигитларга, йигитлар қизларга тўғридан тўғри қарамасди.
Фаолият фақатгина бир олийгоҳда эмас, балки бошқа олийгоҳ ва маъҳадлардаги талабалар билан ҳам боғланишлар орқали амалга ошарди. Масалан, «Березит»даги «Фатҳ» гуруҳига мансуб талабалар «Нажоҳ» олийгоҳидаги дўстлари билан алоқа боғларди. Улар ўзаро тажриба алмашишар, ҳамкорликда фаолият уюштиришарди. Айрим ҳолларда Иброҳим ва Муҳаммад акам ҳам шундай тадбирларда бир-бирига дуч келарди.
Кўп ҳолларда «Березит» талабалари Наблусдаги «Нажоҳ» олийгоҳига ташриф буюрарди. У ерда фаолият "Березит"дагига қараганда сустроқ бўларди. Аммо Ғазода фаолият анча кучайганди. Халилдаги фаолият эса Ғазо ва Нажоҳ ўртасидаги ўринда турарди – Ғазодан пастроқ, Нажоҳдан жадалроқ.
Бу талабалар босқинчиларнинг кузатувисиз ҳаракат қилишарди. Уюштирилган фаолиятлар яширин тарзда амалга ошириларди. Фақат айрим ҳолларда шубҳа уйғотган фаолиятларгина назорат остига олинган. Бу ҳолатда йўллар тўсилиб, талабалар ҳаракати чекланарди. Баъзан талабалар ва босқинчи ҳарбийлар ўртасида кичик тўқнашувлар ҳам бўлиб турган. Талабалар тош отиб, ватанпарвар шиорлар айтишар, ҳарбийлар эса кўздан ёш чиқарувчи газлар пуркаб, осмонга ўқ узиш, баъзан оёққа ўқ узиш билан жавоб қайтаришарди. Қисқа муддатга ҳибсга олиниб, сўнг озод қилиниб юбориларди. Бу тарзда ҳаёт табиий равишда давом этаверарди.
Давоми бор...