Шахсият
Япониялик актриса Кае Асакура Малайзияга қилган сафаридан сўнг Исломни қабул қилди
Рамазон ойида Асакура ижтимоий тармоқлар орқали рўза тутиш ҳақидаги илк тажрибасини ўртоқлашди. У ўз саҳифасига мухлислари қуршовидаги ифторлик видеосини ҳам жойлаштирди.
Давомини ўқиш...14.03.2025 16:03Марокаш арслони: Муҳаммад Ибн Абдулкарим ал-Хаттобий
Муҳаммад ибн Абдулкарим Ал-Хаттобий бир муддат асирликда бўлганидан сўнг қамоқдан озод қилинди. Кейинчалик у Марокаш Рифидаги қабилалардан атиги уч минг жангчидан иборат қўшин тузди; уруш тарихида биринчи бўлиб "партизан уруши" деб номланган янги ҳарбий санъатни яратди ва ундан фойдаланди. Кескин зарба ва қочиш тактикасига асосланган бу ҳарбий усул кейинчалик дунёнинг барча инқилобчилари томонидан қўлланилди. Бундан ташқари, Муҳаммад душман базасигача етиб борадиган ер ости туннелларини қазишдан иборат яна бир қаршилик тизимини барпо этди. Вьетнам раҳбари Хо Ши Мин бир неча йил ўтгач, америкаликларга қарши худди шу тактикани қўллаганини тан олиб, буни Ал-Хаттобий туфайли амалга оширганини айтиб ўтган.
Давомини ўқиш...14.03.2025 08:00Туркия мадҳиясини ёзган ўзбек ўғлони
“Истиқлол марши” фақатгина марш эмас, бир миллатнинг мустақиллиги ва ҳурриятининг ҳикоясидир. Бугун турк халқининг озодлик достонига айланган давлат мадҳияси – “Истиқлол марши”нинг қабул қилинганига 104 йил тўлди. Туркий миллатларни асрларки руҳлантириб келаётган “Истиқлол Марши”нинг муаллифи келиб чиқиши ўзбеклардан бўлган Меҳмет Акиф Эрсойдир.
Давомини ўқиш...13.03.2025 23:20Башар Асадни ағдарган Жўлоний аслида ким?
Шомдаги қирғинларидан азият чеккан сурияликларнинг бундан кейинги ҳаёти қандай бўлишини ҳам олдиндан айтиш қийин. Албатта, мавжуд вазиятда мухолифат раҳбарларининг кейинги қадамлари ҳам Сурияда фаровон ҳаётни тиклаш учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ҳам бугун биз Сурияда бор-йўғи 12 кун ичида ҳокимиятни эгаллаган мухолифатчиларнинг кўзга кўринган етакчиларидан бири Абу Муҳаммад ал-Жўлонийнинг қарама-қарши ҳаёти ва фикрларига эътибор қаратмоқчимиз.
Давомини ўқиш...12.12.2024 20:05Қуддус учун Америкага қарши чиққан ва ўз жияни томонидан отиб ўлдирилган Саудия қироли - Файсал бин Абдулазиз Ал Сауд
“Муқаддас Қуддус бизни чақирмоқда. Ал-Ақсо масжиди уни азоблардан қутқаришимизни кутмоқда. Нега қўрқамиз? Бизни нима ушлаб турибди? Ўлимдан қўрқамизми? Аллоҳ йўлида ўлишдан кўра фазилатлироқ ўлим борми?.. Бугун муқаддас шаҳар учун жанг қила олмасак, унинг озодлиги учун курашмасак мусулмон сифатида яшашимиздан не маъно”... Ушбу сўзлар 1975 йил 25 март куни ўзининг жияни Файсал бин Мусаид томонидан отиб ўлдирилган Қирол Файсал бин Абдулазиз Ал Саудга тегишли эди.
Давомини ўқиш...15.11.2024 18:00Яҳё Синварнинг васияти: “Душман қуролларимиздан эмас, ҳақда собитлигимиздан қўрқади” (видео)
Яқинда Исроил телеканалининг 12-канали Синвар аллақачон ўлимига тайёргарлик кўриб, издошларига бир қанча кўрсатмалар қолдирганини маълум қилди. Биз имкон қадар Яҳё Синварнинг қаламига мансуб васиятни таржима қилиб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.
Давомини ўқиш...23.10.2024 20:25Ҳасаднинг нейробиологик асосий бор – биолог олим
Биолог олим Бахтиёр Абдуғафурнинг ёзишича, ҳасад одамнинг ич-ичини еб битириши ҳақидаги гап-сўзларнинг нейробиологик асослари мавжуд. Унинг таъкидлашича, ҳасад чоғида кортизол гормони ишлаб чиқарилади ва у ДНК узилиши, саратон каби оғир касалликларга олиб келади.
Давомини ўқиш...01.10.2024 17:31Қутайба ибн Муслим ва Ўрта Осиёга исломнинг тарқалиши (видео)
Биз бу тадқиқодимизда Қутайба ибн Муслимнинг олиб борган фатҳ ҳаракатларини баён қилмоқчи эмасмиз. Зеро, бу масала араб тарихчилари томонидан кераклича ўрганилган. Биз эса ушбу шахснинг олиб борган фатҳлар асносидаги адолати ва исломни ёйишга қўшган ҳиссаси ҳақида далиллар асосида батафсил тўхталишга қарор қилдик.
Давомини ўқиш...09.08.2024 09:52"Ўлим ёки озодлик": ҲАМАСнинг янги раҳбари Яҳё Синвар аслида ким?
Зулм ва хорликда ўлгандан кўра, шаҳидликни афзал кўрамиз. Бу сўзлар Теҳронда ўлдирилган ҲАМАС Сиёсий бюроси раиси Исмоил Ҳания ўрнига ҳаракатнинг янги раҳбари этиб тайинланган Яҳё Синварга тегишли.
Давомини ўқиш...08.08.2024 18:32“Шоҳи Зинда” ёки Қусам ибн Аббос тарихи (видео)
Халқимиз орасида қадимдан “Шоҳи Зинда” – “Тирик шоҳ” деган ном билан машҳур бўлган Қусам ибн Аббос тарихнинг тўзонли саҳифалари ораларида қолган, ҳаёт йўли ҳақида кўп ҳам маълумот мавжуд бўлмаган саҳобийдир. Ҳолбуки, у пайғамбар(с.а.в.)нинг яқинларидан бўлиб, қабри бизнинг заминимизда, Самарқандда жойлашганлиги кўпчиликка маълум. Халқ орасида бу зот билан боғлиқ кўплаб афсоналар юради. Шу сабабли мазкур саҳобий ҳақида манбалардаги бор фикрлар ва далиллар асосида баҳоли қудрат маълумот беришни лозим топдик.
Давомини ўқиш...30.07.2024 18:30