01.05.2025 09:21
72
“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 46-қисм)
Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 46-қисм.
1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм, 12-қисм, 13-қисм, 14-қисм, 15-қисм, 16-қисм, 17-қисм, 18-қисм, 19-қисм, 20-қисм, 21-қисм, 22-қисм, 23-қисм, 24-қисм, 25-қисм, 26-қисм, 27-қисм, 28-қисм, 29-қисм, 30-қисм, 31-қисм, 32-қисм, 33-қисм, 34-қисм, 35-қисм, 36-қисм, 37-қисм, 38-қисм, 39-қисм, 40-қисм, 41-қисм, 42-қисм, 43-қисм, 44-қисм, 45-қисм
***
Ливандаги қарши кучлар асосий таркибини ташкил этадиган фуқоролар уруши қанчалар авж олмасин, Ливанда фаластинлик қарши кучларнинг бўлиши Исроил учун кучли хавф масдари бўлиб қолди. Хусусан, қарши кучлар Фаластин шимолидаги босиб олинган ерларга вақти-вақти билан катюшалар отиб туриши, айниқса, Кирьят Шмона минтақасига қилинадиган ҳужумлар жиддий стрессга соларди. Исроил ҳукумати таниқли шахсларидан бирининг Европада уюштирилган суиқасддан унумли фойдаланиб, Менахем Бегин ва ҳарбий вазири Шарўн бошчилигида Ливан билан бўлган ҳудудга армиясини тўплаб олди. Шу билан Ливанга босқинчи амалиётини бошлаб юборган.
Баъзилар бу ҳарбий юриш катюшаларни қайтариш учунгина, бир неча километр юриш қилади, деб тахмин қилган эди. Ҳатто, Бегиннинг ўзи ҳам шундай деб ўйлаган. Лекин Шарўн Исроил армиясини Ливан юрагига қадар олиб кирган. Ҳаттоки, Бейрутни ўраб олган. Қарши кучларни йўқ қилиш баҳонасида Исроил босқини Бейрутни ҳам босиб олиши мумкинлиги ва ўн минглаб оддий аҳолининг қурбон бўлиш хавфи қаршисидаги қўрқув сабаб, бир қатор ўртакашлар фаоллигида қарши кучлар Ливанни тарк этишга қарор қилди. Чиндан ҳам барча қуролланган фаластинликлар Ливандан қайтиб келишди. Фаластинликлар истиқомат қиладиган минтақалар-у, лагерлар ҳимоясиз, мувофиқлаштиришларсиз, Ливан ва Исроил билан келишувларсиз ташлаб кетилди. Ўшанда, Сабра ва Шатила лагерларида қирғинбарот қилишган. Юзлаб фаластинлик эркаклар, аёллар ва болаларни ўлдиришган. Ўшанда энг ваҳшиёна қирғинбаротларидан бири бўлганди. Оммавий ахборотлар орқали келаётган хабарлар босиб олинган ерларда вазиятни жиддий кескинлаштириб юборди. Чунки, бу қирғинбарот шу даражада оғир ва шафқатсизлик бўлган-ки, босиб олинган ерлардаги фаластинликларнинг ҳар бир уйида Ливандаги ўша лагерларда отаси ё фарзандлари ё биринчи даражали қариндошлари бўлган. Бу шўрликлар бир ғам кетидан бошқа ғам, бир ташвиш устидан бошқа ташвишни ҳис қилиб яшашга мажбур эдилар. Қайси бирига боқманг, аламли инсон қиссасини кўрасиз. Фарзандлари ҳақида ҳеч қандай хабар ололмаётган она, ота-онаси ҳолини билолмаётган фарзандлар, эрини дарагини билолмаётган аёл, ҳамма-ҳаммаси аламли кечинмаларнинг тирик образи эдилар.
Биз олигоҳда жуда катта намойишга чиқдик. Намойишдегиларнинг бари ўзаро ихтилофлари-ю мансублигини унутиб, бирлашди. Ўшанда университет олдидаги кўчадан ўтаётган босқинчи ҳарбийлар билан тўқнашганмиз. Уларни мисли кўрилмаган тошбўрон билан сийладик. Улар ҳам биз томон ўқ ва кўзни ёшлатувчи газлар улоқтиришди. Орамиздан бир қанча талабалар жароҳат олиб "Доруш-Шифа" касалхонасига олиб борилганди.
Халил шаҳрига келадиган бўлсак, эгаллаб олишлар жадаллашиб борар эди. Ҳар шанба куни келгиндилар янги бир уйга эга чиқиб, ўз аҳлини қувиб солар эди. Ҳарбийлар бўлса бу ҳунрезликка кўмаклашиб туришар, ҳимоялаб туришади. Бу ишлар аҳолининг ҳиққилдоғига келгинди.
Шу вақтлари "Фатҳ" ҳаракатига мансуб уч йигит келгиндилар ўрнашиб олган марказда фидоий амалиёт уюштиришга режа тузадилар. Бу амалиёт босқинчи келгиндилар ва уларни ҳимоя қилаётган ҳарбийларга қаратилган эди. Кучли назоратга қарамай, қуролланишга муваффақ бўладилар. Махсус аслаҳаларни қўлга киритгач, узоқ кузатувлар билан босқинчи душманга каттароқ зарар етказиш мумкин бўлган мўлжални излашга тушишади. Ва ниҳоят, эгаллаб олинган ерларнинг марказидаги ҳарбий ва келгиндилар ўрнашган бинога ҳужум қилишни танлашади. Эҳтиёткорлик билан бинога туташган қабристон орқали тирмашиб, бино деворига кўтарилишади. Сўнг қўлидаги гронаталарни улоқтириб, ўққа тута бошлайдилар. Ҳар тарафдан ҳайқириқ овози кўтарилиб, дод-вой солинди. Бу ҳужумчиларга босқинчи аскарлар узоқ вақтга қадар жавоб қайтаролмаган. Бир оз вақт ўтиб, минтақани ўрганиш ва жароҳатланган ҳамда ҳалок бўлганларни олиб кетиш учун катта куч келди. Неча киши ҳалок бўлгани ҳақида турли ривоятлар айтилади. Нима бўлганда ҳам уларнинг адади, шубҳазиз, оз бўлмаган. Шундан сўнг шахарда карантин жорий этилиб, ижрочиларни топишга қаратилган тафтиш ва тадқиқот ишлари бошланиб кетди. Бунга қўшимча бузиб-яксон қиладиган кучлар ҳам бирга иш олиб борди. Карантин эса бир неча кунлаб давом этди.
Босқинчи кучлар шахарда қўшимча қонунлар жорий қилди. "Иброҳим шариф" ҳарамини жума кунидан бошқа кунлари доимий ёпиб қўйишди. Фақат диёнатли келгиндилар учун махсус айвоннигина очиқ қолдиришди. "Юсуф" даҳлизига ўзларининг курси ва шамларини олиб кириб қўйишди. Диндор яҳудлар ибодатга оид ускуналари билан масжид ичида қолишар, ҳарбийлар эса уларни куну тун қўриқлаб чиқади. Шунингдек, йўллар ёпилди. Уйлар бузилди. Одамларга таъзиқ янада ошди. Ўтган-кетганни ҳужжатини текширадиган ҳарбийлар сони ортди. Ҳар кўчада одамлар устидан, дўконлари устидан тафтишлар бўлаверди. Оддий одамларнинг ҳаёти чинакам жаҳаннамга айланиб қолди. Босқинчи ва келгиндиларнинг қилиқларидан аҳоли бўғилиб ўлай дерди.
Давоми бор...