17.04.2025 11:30
224
“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 44-қисм)
Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 44-қисм.
1-қисм, 2-қисм, 3-қисм, 4-қисм, 5-қисм, 6-қисм, 7-қисм, 8-қисм, 9-қисм, 10-қисм, 11-қисм, 12-қисм, 13-қисм, 14-қисм, 15-қисм, 16-қисм, 17-қисм, 18-қисм, 19-қисм, 20-қисм, 21-қисм, 22-қисм, 23-қисм, 24-қисм, 25-қисм, 26-қисм, 27-қисм, 28-қисм, 29-қисм, 30-қисм, 31-қисм, 32-қисм, 33-қисм, 34-қисм, 35-қисм, 36-қисм, 37-қисм, 38-қисм, 39-қисм, 40-қисм, 41-қисм, 42-қисм, 43-қисм
Шундай қилиб, автобус бизни Халил томон олиб кетди. Унгача Байт-Жала, Байт-Лаҳм шаҳарлари ва Дуҳайша лагерларидан ўтдик. Лагернинг лагер эканини биноларининг қатор қилиб, бир хилда, оддий кўринишда қурилганидан билиб олдик. Иброҳим Дуҳайша лагери билан яқиндан таништирди. Кейин ўша лагерга қарама-қарши тарафга ишора қилиб кўрсатди. У тарафда кенг майдонда бир чодир тикилган бўлиб, атрофини лагер болалари тошбўрон қилмаслиги учун кечаю кундуз ўнлаб босқинчи ҳарбийлар қўриқлаб тураркан.
Айтишича, у чодирда Халил шаҳрига янги кўчиб келган хохомлардан бири — Муши Ливенгр яшаркан. Унинг айнан Дуҳайша лагери қаршисига жойлашганининг сабаби — босқинчи ҳарбийлар кўчманчи яҳудларни лагер болакайларининг тошбўронидан ҳимоялашдан ҳам ожиз эканини исботлаш эмиш.
Ундан сўнг "Уъруб" лагери орқали ўтдик. Ниҳоят Халил шаҳрига кириб келдик. Ушбу қадимий шаҳар юрагига кириб борганимизда, ҳарбий казармага ўхшашини кўрдик. У ерда ҳам, бу ерда ҳам юзлаб аскарлар санғиб юрарди. Ўнлаб ҳарбий машиналар у ёқдан-бу ёққа ҳаракатланарди. Бир қанча бино ва ҳудудлар тиканли симлар билан ўралганди.
Етмишинчи йилларнинг ўрталаридан бошлаб, келгиндилар босқинчи ҳарбийлар кўмагида эски шаҳарнинг кўплаб бинолари ва ҳудудларини эгаллаб олишган. Одамларни уй-жойларидан қувиб солиб, ўзлари яшай бошлашган. Ўнлаб ҳарбийлар уларни ҳимоя қилиб туришарди. Шу тарзда ушбу минтақаларни ўзгартириш билан шуғуллана бошлашган. Ҳар куни янги бир бинога эга чиқишади ёки бирор минтақага ҳукмронлик қилиб олишади. Ҳарбийлар эса уларни қўллаб-қувватлаб, ҳимоялаб туради.
Автобус Иброҳим ҳарамига етиб келди. Кираверишда марказда бир тўда ҳарбийлар туриб, араб сайёҳларни тўхтатиб, бирма-бир ҳужжатларини текшириб чиқарди. Ваҳоланки, яҳудий ёки дунёнинг бошқа еридан келган сайёҳларга ҳеч ким ҳеч нарса демайди. Улар бемалол, хотиржам, қаршиликсиз кириб кетаверади.
Ён тарафда намоз учун жойнамоз тўшалган узун йўлакдан юриб бордик. Кейин ҳарамнинг марказий масжидига олиб борадиган саҳнига ўтдик. Нариги тарафда ҳам намоз учун икки катта хона бор эди. У ерда тарихий шахслар исмлари битилган меъморий мақбараларни кўрдик. Жумладан, Иброҳим, Исҳоқ, Сора ва Юсуф алайҳиссаломлар номлари ҳам битилган. Устлари яшил мато билан ўралганди.
Шундай қилиб, масжидда шом намозини ўқиб, сўнг бу даргоҳни айланиб, умматимиз тарихи ва ақидасига доир маълумотлар билан танишдик. Чиқишдаги сотувчилардан сутли маҳсулотлар, қорағат, майиз ва анжир қоқи кабилардан харид қилганимиздан сўнг Ғазога қараб йўл олдик.
Автобусда ҳаммамиз кечки дуоларни жўр бўлиб айтиб бордик. Ҳар биримиз ўз ўриндиғимизга ғарқ бўлгандик. Ушбу саёҳатдан сўнг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Иброҳим алайҳиссалом зикр қилинганида, илгариги қалб ва қулоқларимиз ўрганган маънодан бошқача маъно ҳосил бўларди. Бу муқаддас даргоҳга келгач, сўзларнинг бошқа маънолари ҳам аён бўлади.
Шу кундан бошлаб намозни асло тарк этмасликка азм қилдим. Сафардан сўнг якуний имтиҳонларимга астойдил тайёргарлик кўришим лозим эди. Чунки имтиҳонларга атиги икки ой қолганди, холос.

Давоми бор...