-
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йилдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ киши ўтиб-қайтиши мумкин. Наманган вилоятида «Учқўрғон» назорат-ўтказиш пункти ҳам очилади.
-
Россияда узоқ муддатларга қамалга маҳбуслар Украина фронтида 6 ой муддат хизмат қилиш шарти билан озод қилиниши ортидан мамлакатда оғир ва ўта оғир жиноятлар сони кескин ортди. 2024 йилнинг дастлабки 8 ойида 403 537 та оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этилди. Бу – охирги 13 йил ичидаги рекорд кўрсаткичдир.
-
Жаҳон метеорология ташкилоти 2024-2025 йиллар қишида қаттиқ совуқ тушиши ва қор бўронлари бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ёз ойларини кузатувлар тарихидаги энг иссиқ бўлишига хизмат қилган Эл-Ниньо иқлим ҳодисаси ўрнини Ла-Нинья эгаллагани билан изоҳланди.
-
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва MİT раҳбари Иброҳим Қалин Ўзбекистонга ташриф буюради. Ташриф чоғида “уч томонлама учрашув форматида” маслаҳатлашувлар ўтказилиши маълум қилинди.
-
Саудия Арабистони Суриядаги элчихонасини қайтадан очди. Элчихона 2012 йилда Сурияда Асад мухолифатга ён босмагани ортидан кўпчилик араб давлатлари қаторида ёпилган эди.
-
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида бўлиб ўтган йиғилишда “белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилмаган” 8 нафар имом-хатиб, 10 нафар имом ноиби ишдан олингани, 4 нафарига ҳайфсан берилгани маълум қилинди
-
34 та ҳарфдан иборат умумий турк алифбоси таклифи юзасидан келишувга эришилди. Таклиф этилаётган алифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда учрайдиган турли фонемаларни ифодалайди.
-
Россия Давлат Думаси депутати Ирина Филатова туғилишни рағбатлантириш учун ажратилаётган пуллар самара бермаслиги, бунинг учун дин ва тарбиянинг ролини кучайтириш лозимлигини таъкидлади. “Аҳолининг кўпайишининг калити пул эмас, балки таълим, ахлоқий-этик ва диний асослар, жамиятнинг болаларни инсон ҳаёти нормаллигининг ажралмас қисми сифатида қабул қилишидир ", - дея таъкидлади у.
-
Эрон президенти Масуд Пезешкиан ўзининг биринчи расмий хориж сафарини Ироққа амалга оширди. ушбу ташриф чоғида икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 34й кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.