9-11 сентябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вакилларидан ташкил топган Турк дунёси умумий алифбо комиссиясининг 3-йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Anadolu.

Бош қароргоҳи Қозоғистон пойтахти Остонада жойлашган Турк академияси ва Туркия Турк тили жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган йиғилишда умумий алифбо соҳасида олинган маълумотлар ва комиссиянинг 2 йиллик фаолияти тажрибаларидан фойдаланган ҳолда туркий тиллар учун умумий алифбо лойиҳаси ишлаб чиқилгани эълон қилинди.

Баёнотда, олимлар томонидан 1991 йилда илк бор таклиф қилинган лотин асосли муштарак турк алифбоси лойиҳаси ҳар томонлама кўриб чиқилиб, комиссия аъзолари ушбу алифбо лойиҳасида ишлаб чиқилиши керак бўлган масалалар юзасидан зарур қарорлар берганлиги таъкидланди.

"Ушбу фидокорона иш натижасида 34 та ҳарфдан иборат умумий турк алифбоси таклифи юзасидан келишувга эришилди. Таклиф этилаётган алифбодаги ҳар бир ҳарф туркий тилларда учрайдиган турли фонемаларни ифодалайди".

Баёнотда учрашувнинг муваффақиятли якунланиши тарихий аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратилиб, “Умумий Турк алифбосининг ривожланиши турк халқлари ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга, уларнинг тил меросини ҳам сақлаб қолиши” таъкидланди.

Баёнотдабарча тегишли муассасалар таклиф қилинган умумий туркий алифбо бўйича келишувнинг амалга оширилишини фаол қўллаб-қувватлаш”га чорланди.

Мавзуга алоқадор