11.09.2024 14:22

Бомбаланаётган Ғазо: 341-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 34й кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳ, Хон Юнис, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 41 020 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Тулкарм, Ал-Халил ва Тубасга бостириб кирди. 5 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, 10 киши яраланди. Тулкарм касалхоналари фашистлар томонидан қамалда.

▪️Тулкарм қаршилик жангчилари ишғол машинасини портлатиб юборди. Нацистлар уйларга ҳаводан ҳужум қилди.

▪️Ғазода ишғол вертолёти ҳалокатга учради. 3 босқинчи ҳалок бўлди, 8 таси тан жароҳати олгани, улардан 4 таси оғир эканлиги маълум қилинди.

▪️Бу кеча босқинчилар Ливан жанубига 15 марта йирик ҳужум уюштирдилар.

▪️ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Яҳё Синвар илк бор матбуотда чиқиш қилиб, президент Абдулмажид Теббунни Жазоир президенти этиб қайта сайлангани билан табриклади.

▪️Ҳизбуллоҳ Амиаддаги босқинчи армия қароргоҳига ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланган.

▪️Ғазо ҳукумати: Маваши кўчирилганлар лагерига ташланган 2000 фунтлик Америка бомбалари қурбонларнинг жасадларини эритиб юборди.

▪️Исроилларнинг Ғазодаги геносидини қўллаб-қувватлаган Burger King тез овқатланиш тармоғи Туркияда давом этаётган бойкотнинг олдини олиш мақсадида номини «Börgır» деб ўзгартирди.

▪️Ғарбий Соҳилдаги Рамаллаҳ шаҳрида юк машинаси ҳайдовчиси йўл четига ўрнатилган ишғол кузатув шохобчасига бориб урилиши натижасида бир босқинчи ўлди, фаластинлик эса касалхонага ётқизилди.

▪️Октябрь ойида "ҲАМАС томонидан боши кесилган чақалоқларни кўрдим" деган ёлғонни тарқатган ишғол полковниги Голан Вач Ғазо марказидаги қаршилик ҳужумида оғир яраланди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.