Ғазодаги урушдан Исроил қандай зарар кўрмоқда?
Босқинчи Исроил Ғазода тинч аҳоли, айниқса аёллар ва болаларга қарши олиб бораётган қонли урушидан ўзи ҳам катта зарар кўрмоқда. Гарчи Исроил Ғазо секторига икки ойлик ҳужумлардан сўнг иқтисодий кўрсаткичлар тикланганини билдирган бўлса-да, кўплаб соҳаларда ҳамон ҳеч қандай яхшиланиш кузатилгани йўқ.
Исроил шекели
долларга нисбатан 11 йиллик энг паст даражага тушди
Исроилнинг Ғазога ҳужумлари маҳаллий валютанинг қадрсизланишига
сабаб бўлди, Исроил шекели долларга нисбатан 11 йиллик энг паст даражага тушди.
Исроил банки 9 октябрда маҳаллий валюта курсини барқарорлаштириш учун 30 миллиард
долларгача сотиш режасини
эълон қилганига қарамай, шекелнинг пасайишига тўсқинлик қила олмади.
Долларнинг
шекелга нисбатан курси 7 октябрдаги 3,83 дан 30 октябрда 4 га кўтарилди. Евро/шекел паритети эса октябрь ойида 4,08 бўлган бўлса,
30 октябрда 4,24 га кўтарилди.
Исроил банкининг валюта бозорларига интервенцияси туфайли
доллар/шекел паритети ўтган ой охирида ўртача 3,72 га тушди. Бундан ташқари,
фонд бозорида ҳам пасайиш
кузатилди.
Туризм, кўчмас мулк, меҳнат бозори ва авиация соҳалари ҳам Исроилнинг
Ғазога қилган ҳужумлари
ортидан катта йўқотишларни бошдан кечирди.
Туризм сектори
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари Тел-Авивга
парвозларнинг бекор қилинишига сабаб бўлди. Октябрь ойида мамлакатнинг туризм
фаоллиги йиллик миқёсда
76 фоизга камайди.
Исроил Статистика бюросининг ойлик ҳисоботига кўра, октябрда Исроилга тахминан 89
700 сайёҳ ташриф буюрган. Ушбу ташрифларнинг аксарияти октябрь ойининг биринчи
ҳафтасида, ҳужумлар бошланишидан олдин содир бўлган. Ўтган йилнинг октябрь ойида эса Исроилга 370 минг
сайёҳ келган эди.
Ноябрь
ойи маълумотлари ҳали эълон қилинмаган бўлса-да, рақамларнинг кескин пасайиши
кутилмоқда.
Авиация
Secret Flights парвозларни кузатиш манбаси томонидан 6 ноябрь куни тарқатилган баёнотга кўра,
ҳужумлар бошлангандан бери Тел-Авивнинг Бен Гурион халқаро аэропортига ва ундан
қайтаётган рейслар ўртача 80 фоизга қисқарган.
Ҳужумлардан олдин кунига тахминан 500 та рейс амалга оширилган Бен Гурион
аэропортида ҳужумлардан кейинги биринчи ойда кунига ўртача 100 та рейс қайд
этилди.
Исроил Ғазо секторига ҳужумлар бошланганидан бери
парвозларини тўхтатган халқаро авиакомпанияларни Тел-Авивга ва ундан
парвозларни қайта бошлашга кўндириш учун енг шимарган.
KAN давлат
телевидениеси 29 ноябрь куни ўз хабарида Миллий авиакомпания менежери Уди Бар
Оз 120 дан ортиқ хорижий авиакомпания вакиллари билан музокаралар ўтказгани,
уларни Исроилга ва Исроилдан парвозларни қайта бошлашга ундаганини маълум қилди.
Оз Бен Гурион аэропортида кунига ўртача парвоз ҳаракати
халқаро, маҳаллий, хусусий ва юк рейсларини ўз ичига олган ҳолда 200 та эканини
айтди.
Ғазога ҳужумлар бошланганидан бери Исроил авиакомпаниялари,
шунингдек, БААнинг Etihad
Airways ва Flydubai, Хитойнинг Hainan, Россиянинг “Азимут” авиакомпаниялари
Исроилга парвозларни давом эттирмоқда.
Меҳнат бозори
Исроил Ғазога ҳужумлари бошланган 7 октябрдан бери 950 минг
ишчи кучини йўқотди. Ғазо сектори атрофидаги яҳудий аҳоли пунктларида ва
шимолда Ливан чегарасида
минглаб одамлар иш жойларига етиб бора олмаётгани билдирилди.
Бундан ташқари, ҳужумлардан буён 178 мингдан ортиқ фаластинлик
ишчилар Исроил ва аҳоли пунктларидаги иш жойларига етиб бора олмаган.
Исроил иқтисодига фаластинлик ишчиларни йўқотишдан ташқари,
350 минг исроиллик ишчи ва ходимлар
ўз иш жойларини тарк этиб, Ғазо секторидаги ҳужумлар ва Ливан чегарасидаги можароларда
қатнашиш учун армия сафига қўшилган.
Исроил Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, уруш туфайли 46
мингга яқин исроиллик ишчилар ишдан бўшатилган.
Айни
пайтда меҳнат билан банд бўлиб турган 760 минг ишчи кучининг ҳам 18 фоизга яқини армия захирасида туриши, Ғазо сектори яқинида
яшаши ва ёки уйда болалари бўлгани сабабли ишлаётгани йўқ.
Бундан
ташқари, Исроил иқтисодиёти соҳасида фаолият юритувчи Globes сайти тақдим этган
маълумотларга кўра, ҳужумлар туфайли кўпчилиги қишлоқ хўжалигида ишлаган 20-25
минг осиёлик ишчиларнинг айримлари ишини ташлаган бўлса, бир қисми ўз
мамлакатларига қайтиб кетган.
Кўчмас мулк сектори
Исроилнинг
Ғазога қилган ҳужумларидан кўчмас мулк сектори ҳам зарар кўрмоқда.
Исроилда кўчмас мулк соҳасида тахминан 178 минг фаластинлик
ишчи бор эди. Улардан 90 мингга яқини ҳужумлар бошланганда ишга қайтмаган.
Кўчмас мулк сектори Исроил фонд биржасида ҳам қийматини йўқотди. Ноябрь ойи
охирида Ғазога қилинган ҳужумлар олдига нисбатан 8 фоиздан кўпроқ камайган.
Манба: TRT Haber