Россияда мусулмон эркакларга кўпхотинликка рухсат берилди
Россияда мусулмон жамоаси учун шаръий кўпхотинлиликка оид янги фатво қабул қилинди. Россия Федерацияси Мусулмонлар диний бошқармасининг Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган ушбу ҳужжат, эркакларга муайян шартларга риоя қилган ҳолда тўрттагача хотин олиш имкониятини беради.
Давомини ўқиш...20.12.2024 10:00Марокашда Ливия бирлигини тиклаш музокаралари бошланди
Марокашнинг Буузника шаҳрида Ғарбий ва Шарқий Ливия қонун чиқарувчи органлари вакиллари ўртасида музокаралар бошланди. Бу учрашув Ливияда 2014 йилдан бери давом этиб келаётган сиёсий бўлинишга чек қўйиш ва мамлакатни бирлаштириш мақсадида ўтказилмоқда. Ливия Муаммар Қаддафий режими ағдарилгандан кейин иккига бўлинган.
Давомини ўқиш...20.12.2024 09:10Ливанда Исроил кўчманчиларининг чодир қуриши эътирозларга сабаб бўлмоқда
Исроиллик кўчманчилар Ливаннинг жанубий ҳудудларига бостириб кириб, Марун ар-Рас шаҳрида чодирлар қура бошлашди. Улар ижтимоий тармоқларда Ливан ҳудудида олинган суратлар ва селфиларни жойлаштириб, маҳаллий аҳоли ва халқаро ҳамжамият эътирозини келтириб чиқарди. Исроил кучлари нафақат чегара ҳудудларига, балки Ливан жанубидаги шаҳар ва қишлоқларга ҳам мунтазам зарар етказмоқда.
Давомини ўқиш...20.12.2024 08:24Сурияда янги оммавий қабрлар топилди
Баас режими ағдарилиши билан Сурияда қидирув ва қазиш ишлари фаол равишда давом этмоқда. Пойтахт Дамашқ ва жанубий Дараа шаҳрида бир нечта оммавий қабрлар аниқланди. Бағдод кўприги яқинида топилган оммавий қабрда турли қамоқхоналарда қийноқлар туфайли ҳалок бўлганлар кўмилгани маълум бўлди.
Давомини ўқиш...20.12.2024 07:30Мирзиёев рус генералининг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Россия президенти Владимир Путинга РФ генералига уштирилган суиқасд муносабати билан ҳамдардлик билдириб, терактни кескин қоралади.
Давомини ўқиш...20.12.2024 06:35Уйғурларнинг қонли кўз ёшлари эвазига ўсаётган Хитой брендлари
Бугун биз устимизга кийиб юрган Хитой либосларини ишлаб чиқариш қанчага тушганини биласизми? Шу туфайли, қанчадан-қанча болалар онасиз қолган, қанча эркаклар қулдек ишлатилган, қанча аёллар хўрлик ва таҳқирларни бошидан кечирган!? Биз кийган ҳар бешинчи пахталик кийим нисбатан мана шундай оғир шароитларда, зулм остида ишлаб чиқарилиши хаёлингизнинг бир четидан бўлса ҳам ўтганми?!
Давомини ўқиш...19.12.2024 17:51Путин генерал Кирилловнинг ўлдирилишига изоҳ берди
Россия президенти генерал Игор Кирилловнинг ўлдирилишини Украина томонидан уюштирилган теракт деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу Киев режими содир этган биринчи теракт эмас. У тинч аҳолига қарши амалга оширилган ҳужумлар ва Россия ҳудудидаги бошқа жиноятларни мисол сифатида келтирди.
Давомини ўқиш...19.12.2024 15:50Суданда декабрь инқилобига 6 йил: демократия, тинчлик, адолат умидлари ва чексиз беқарорлик
Бундан роппа-роса 6 йил муқаддам – 2018 йил 19 декабрь куни Суданда аҳоли ҳаёт харажатлари қимматлашиб кетгани ва иқтисодий қийинчиликлар сабабли кўчаларга чиқди. Намойишлар 1989 йилда давлат тўнтариши билан ҳокимиятга келган Умар ал-Башарнинг ағдарилишига олиб келди. Бироқ мамлакатда халқ кутган тинчлик, адолат ва барқарорлик ўрнатилмади. Миллионлаб инсонлар ўз уй-жойларини ташлаб кетди, уруш ва очлик ҳукмрон мамлакатни дунё унутди гўё.
Давомини ўқиш...19.12.2024 15:10Канадада мусулмонларга қарши нафрат жиноятлари 13 бараварга ошди
Канада Адлия ва Инсон ҳуқуқлари доимий қўмитаси Исроилнинг Ғазога ҳужумлари бошланган 2023 йилнинг 7 октябридан 2024 йил мартигача мамлакатда мусулмонларга қарши 1000 дан зиёд нафрат жиноятлари содир этилганини маълум қилди.
Давомини ўқиш...19.12.2024 14:05Бомбаланаётган Ғазо: 440-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 440 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...19.12.2024 13:18
...