• Суриядаги курд қуролли гуруҳи янги ҳукумат билан келишолмаяпти

    Сурия ҳукумати ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Сурия демократик кучлари (SDF) ўртасидаги сўнгги музокараларда ҳеч қандай натижага эришилмади. Жараёнга яқин манбаларга кўра, SDF АҚШ воситачилиги ва Франциянинг иштирокига қарамай, март ойидаги келишувнинг асосий бандлари бўйича ён беришдан бош тортган.

  • Россиянинг бир ҳудудида мигрантлар учун тақиқлар бекор қилинди

    Россиянинг Нижегород вилояти губернатори фармонига киритилган ўзгартишларга кўра, энди тақиқлар: умумий овқатланиш (ресторан, кафе, ошхона ва ҳ.к.), транспорт хизматлари, меҳмонхона ва турар жойлар хизмати, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш соҳаларида амал қилмайди. Бу қарор иш берувчиларнинг кадрлар етишмовчилиги ҳақидаги мурожаатларидан сўнг қабул қилинган.

  • Ўзини ўлдирмоқчи бўлаётган исроиллик аскарлар сони 145 % га ошган

    Ушбу суратда исроил аскари Владислав Сергиенкони кўриб турибсиз. У 2024 йилда ўз жонига қасд қилган эди. Статистик текширувларга кўра, босқинчи исроил армиясида ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаётганлар сони 145 фоизга ошган. Аниқланишича, Ғазода жанговор ҳаракатларда қатнашган аскарларнинг 12 фоизида жиддий психологик бузилишлар кузатилган.

  • Тўқаев Қозоғистонга 25 % бож солган Трампга мактуб ёзди

    Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Америка Қўшма Штатларининг узоқ йиллик савдо ва сармоявий ҳамкори сифатида адолатли ҳамда ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлаган.

  • Туркияда диний қадриятларни ҳақоратлаган Grok сунъий интеллекти блокланди

    Бунга Grok’нинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Туркия Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва диний қадриятларни ҳақорат қилган баёнотлари сабаб бўлган. CNN маълумотларига кўра, бот сўнгги пайтларда антисемитистик клишеларни ҳам ишлата бошлаган ва ҳатто сўровлардан бирида Адольф Гитлерни мақтаган.

  • Россия Кавказдан сиқиб чиқарилмоқдами?

    Абу-Дабида бўлиб ўтаётган Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги музокаралар оддий дипломатик учрашув эмас, балки Россиянинг Жанубий Кавказдаги икки асрлик гегемонлигининг тугаганини билдирувчи тарихий воқеа. Бу сафар Кремль ушбу минтақадаги муҳим тинчлик жараёнидан бутунлай четда қолди. Ҳеч шубҳасиз, бу жараён Ўзбекистон учун ҳам муҳим сабоқ бўлиши керак. Чунки биз ҳам тарихда Россия империясининг таркибида бўлганмиз. Кавказдаги бугунги геосиёсий ўзгаришлар Марказий Осиёга ҳам ишора бермоқда: ҳудудий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, мустақил ташқи сиёсат юритиш ва янги иттифоқлар шакллантириш вақти келди.

  • Қозоғистонлик спортчиларга сўкиниш ва ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди

    Қозоғистон туризм ва спорт вазирлигининг янги буйруғига кўра, спортчилар, мураббийлар ва спорт ҳакамларига сўкиниш ҳамда ўз диний эътиқодини намойиш этиш тақиқланди. Шунингдек, улар машғулотлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш ёки оммавий жойларда спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилиши керак.

  • АДЛ бош котиби халқаро ҳамжамиятни исломофобияга қарши жиддий чора кўришга чақирди

    Исломофобиянинг келиб чиқиши – ёлғон тарғибот, ғарб жамиятида Ислом асослари ҳақидаги етарли билимнинг йўқлиги ҳамда терроризмни нотўғри талқин қилишга боғлиқ, дейди Араб давлатлари лигаси (АДЛ) бош котиби Аҳмад Абу ал-Ғайт.

  • Эрон афғон муҳожирларини жосусликда айблаб депорт қилмоқда

    Халқаро миграция ташкилоти (IOM) маълумотларига кўра, фақат июнь ойининг ўзида 256 мингдан ортиқ афғон Эрондан Афғонистонга қайтган. Расмийлар мамлакатда 6 миллиондан ортиқ афғон яшашини, уларнинг катта қисми ҳужжатсиз эканини айтган. Бундан ташқари, июнь ойи ўрталарида бошланган Эроннинг исроилга қарши 12 кунлик уруши ҳам муҳожирларнинг чиқиб кетишига таъсир қилган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, бир қанча афғон фуқаролари исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб қўлга олинган.

  • Мирзиёев эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтириш топшириғини берди

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев масъулларга эрта никоҳ учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳақида топшириқ берди. Унинг қайд этишича, эрта никоҳ ва эрта туғруқларнинг олдини олиш чоралари кескин кучайтириш мақсадида Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги тизимлари интеграция қилинган. Уларни дарҳол аниқлаш ва тегишли чора-тадбирларни белгилаш имконияти кенгайтирилган.

1
2
3

...

423

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.