Россия президенти Владимир Путин Россия армиясидаги аскарлар сонини тахминан 180 минг нафарга ошириб, умумий ҳарбий хизматчилар сонини 2 млн 389 мингдан ортиқ кишига етказиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Тегишли қарор 16 сентябрь, душанба куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди ва 2024 йил 1 декабрдан кучга киради.

"Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг штат даражасини 2 389 130 бирлик, шу жумладан 1 500 000 нафар ҳарбий хизматчилар миқдорида белгилашга қарор қилдим", - дейилади ҳужжатда.

Путин Россия ҳукуматига федерал бюджетдан мамлакат Мудофаа вазирлигига ушбу Фармоннинг 1-бандини амалга ошириш учун зарур бўлган бюджет маблағларини ажратишни таъминлашни топширди.

Қуролли Кучлар шахсий таркиби охирги марта 2023 йил декабрида ўзгартирилган эди. Ўшанда у 2 209 130 кишига, шу жумладан 1 320 000 ҳарбий хизматчига кўтарилганди. Кейинроқ ҳарбий хизматчилар сони 170 минг кишига оширилди.

Мавзуга алоқадор