11.09.2024 15:05

Эрон президенти расмий хориж сафарини Ироқдан бошлади

Эрон президенти Масуд Пезешкиан ўзининг биринчи расмий хориж сафарини Ироқдан бошлади. У бошчилигидаги делегация бугун, чоршанба куни эрталаб Ироқ пойтахти Бағдодга етиб келди.

Пезешкиан Бағдод халқаро аэропортидан президент саройига кетаётиб, қаршилик ҳаракати шаҳид қўмондонлари Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳди ал-Муҳандис ёдгорлигини зиёрат қилди. Президент «Фотиҳа» сурасини тиловат қилиб, 2020 йил 3 январь куни Америка кучларининг ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган шаҳидлар Сулаймоний ва ал-Муҳандис хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Эрон президенти девони маълумотларига кўра, ушбу ташриф чоғида икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо, маданий ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликка оид бир қанча ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Унинг ташрифи сешанба куни Ғарб давлатлари Россияга Украинага қарши фойдаланиш учун қисқа масофага учувчи ракеталар етказиб бергани учун Эронга қарши янги санкциялар эълон қилинганидан кейин содир бўлди, дея хабар беради RFI.

Шунингдек, мазкур сафар Ғазо уруши сабабли Яқин Шарқдаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи кучларни ҳам ўзига тортган ҳамда Бағдоднинг Вашингтон билан муносабатларини кескинлаштирган тартибсизликлар фонида амалга ошмоқда.

“Ушбу сафар икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги дўстлик ва қардошлик муносабатларини ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш учун имконият бўлади”, - деган эди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани шу ҳафтада.

Пезешкян алоқаларнинг мустаҳкамланишини санкциялар босими билан бевосита боғламоқда.

“Қўшни давлатлар билан муносабатларга жиддий санкция босими билан қарши туриш мумкин”, деди у ўтган ой.

Июль ойи охирида президентлик лавозимини эгаллаган Пезешкиан очиқроқ Эронга интилишининг бир қисми сифатида 2015 йилги келишув бўйича музокаралар олиб борган бош дипломат Муҳаммад Жавад Зарифни ўзининг стратегик масалалар бўйича вице-президенти этиб тайинлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.