Ҳоқон Фидан

Дипломатик манбалардан олинган маълумотларга кўра, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан, ички ишлар вазири Али Ерликая ва Миллий разведка ташкилоти (MİT) раҳбари Ибраҳим Қалиннинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида илк бор "уч томонлама учрашув форматида" маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Музокаралар чоғида икки томонлама сиёсий ва иқтисодий алоқалар, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади, деб хабар беради TRT Haber.

Ташриф доирасида вазир Фидан ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан учрашишни режалаштирган.

Учрашувда Туркия-Ўзбекистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг июнь ойида Туркияда бўлиб ўтган учинчи йиғилишида қабул қилинган қарорлар ҳам муҳокама қилинади.

Шунингдек, ташриф доирасида иқтисодиёт, мудофаа саноати, энергетика, транспорт, маданият, таълим, ноқонуний миграция, терроризмга қарши кураш ва хавфсизлик каби соҳалардаги алоқаларни ҳам муҳокама қилиш кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор