Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 346 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ғазо маркази, Зайтун ҳудуди, Нусейрат ва Жабалия лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 41226 киши ҳалок бўлди, 96413 киши жароҳатланди.

▪️ Ғарбий Соҳилда Наблус, Қалкилия ва Ал-Халилда босқинчиларга қарши шиддатли жанглар кетмоқда. Тубас батальони қўмондони шаҳид бўлди.

▪️Қуддусда Дамашқ дарвозаси яқинида пичоқли ҳужум оқибатида бир исроиллик аскар яраланди. Босқиндаги Негевда яшовчи 33 ёшли ҳужумчи шаҳид бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳ ҳудудида ишғол техникасини йўқ қилди ва босқинчилар отрядига ҳужум қилди.

▪️Ироқ қаршилик кучларининг дронлари Ҳайфага ҳужум қилди.

▪️Яман ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Дҳамар провинциясида Американинг ўнинчи МQ-9 учувчисиз учоғини уриб туширди. Ушбу дроннинг қиймати 30 млн доллар атрофида.

▪️Босқинчи матбуоти: Исроил армияси Иордания билан чегарада транспорт воситаларининг кириб келишини олдини олиш учун хандақ қазишни бошлади.

▪️Усама Ҳамдан: ҲАМАС раҳбари Яҳё Синварнинг расмий мурожаати тез орада тарқатилади. Бу унинг 7 октябрдан бери биринчи баёноти бўлади.

▪️Haaretz нашри Исроил армияси Ғазода урушиш учун африкалик муҳожирларни ёллашга ҳаракат қилгани, уларга доимий яшаш учун рухсатнома ваъда қилингани, бироқ ҳеч қандай натижага эришилмаганини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор