-
Афғонистон ҳудудида Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича учган чартер тез ёрдам рейси ҳалокатга учради. Бортидаги 6 кишининг ҳалок бўлгани айтилмоқда.
-
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Ватиканда католикларнинг диний етакчиси - Рим папаси Франциск билан учрашди. Рим папаси Қозоғистон президентига тинчлик ва барқарорликка қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди, Қасим-Жомарт Токаев эса Қозоғистонда Марказий Осиёдаги энг йирик католик жамоати истиқомат қилишини айтди.
-
Покистон ва Эрон бир-бирларининг ҳудудларидаги “террористлар объектлари”га ҳаво ҳужумларини уюштирганидан сўнг вазиятни юмшатиш ва ярашиб олишга қарор қилди. Ҳар икки томондан 11 тинч аҳоли вакили, жумладан, 3 аёл ва 6 бола ҳалок бўлгани билдирилди...
-
Истанбулда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған иштирокида Имом Термизийнинг “Сунан” асарини хатм қилган ёш олимларга муҳаддис Шайх Муҳаммад Аввома томонидан махсус ижозалар тақдим этилди. Маросимда Мусулмонлар идораси, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарлари ва бошқа Ўзбекистон вакиллари ҳам қатнашди.
-
Россия Мудофаа вазирлиги 13 январдан 19 январгача РФ Қуролли Кучлари Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига юқори аниқликдаги қуроллар, шу жумладан “Кинжал” тизимлари билан 17 та гуруҳ зарбалари берилганини маълум қилди.
-
Африкадаги Буркина-Фасо давлатида президент Иброҳим Траорени ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлган жиноий тўда қўлга олинди. Иброҳим Траоренинг ўзи 2022 йил сентябрида полковник Пол-Анри Сандаого Дамибани, Дамиба эса январь ойида президент Роч Марк Кристиан Каборени ағдариб, ҳокимиятни эгаллаган эди.
-
Туркиянинг Baykar Yönetim авиасозлик компанияси бошқаруви раиси Салжуқ Байроқдор Fergani Uzay (Фарғоний коинот) лойиҳаси доирасида илк сунъий йўлдош 2024 йилда космосга учирилишини маълум қилди.
-
Ҳусийлар Адан кўрфазидаги АҚШга тегишли Kim Ranger кемасига қанотли ракеталар ёрдамида “юқори аниқлик” билан ҳужум уюштирилганини маълум қилди. Ўз навбатида, АҚШ Денгиз кучлари Яманнинг ҳусийлар назорати остидаги ҳудудида учиришга тайёр турган иккита кемага қарши ракетасини йўқ қилганини билдирди.
-
Қозоғистон парламенти мамлакат ҳарбий хизматчиларининг Яқин Шарқ ва Жанубий Судандаги БМТ тинчликпарвар миссиясида иштирок этишини маъқуллади. Унга кўра, 430 нафаргача бўлган қозоғистонлик ҳарбийлар, жумладан махсус бўлинма хизматчилари Сурия, Фаластин, Исроил ва Судан ҳудудларига юборилади.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.