19.01.2024 16:43

“Фарғоний” сунъий йўлдоши бу йил космосга учирилади – Салжуқ Байроқдор

Туркиянинг Baykar Yönetim авиасозлик компанияси бошқаруви раиси Салжуқ Байроқдор Fergani Uzay (Фарғоний коинот) лойиҳаси доирасида илк сунъий йўлдош 2024 йилда космосга учирилишини маълум қилди.

Байрактар айни пайтда паст орбитал сунъий йўдошлари устида иш олиб борилаётганини қайд этди.

“Ўзингиз биласиз, Туркия мудофаа саноатида катта ютуқларга эришди. Бизнинг ютуқларимиз, бу – нафақат учувчисиз учоқлар соҳасида. Туркия айни пайтда ракета тизимлари учун қаттиқ ёқилғида ишловчи двигателлар ва ракеталар ишлаб чиқаришга ҳам қодир”, - дея қўшимча қилди у.

Fergani Uzay компаниясига 2022 йилда Салжуқ Байроқдор томонидан асос солинган бўлиб, иқсодий самарадор инновацион двигатель технологияларидан фойдаланган ҳолда тижорат сунъий йўлдошлари, сунъий йўлдош компонентлари ва космик фойдали юклар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Fergani Uzay томонидан ишлаб чиқариладиган микросунъий йўлдошлар ахборот алмашиш, GPS ва бошқа технологиялардан иборат 100 кг гача юкларни 500-600 км баландликка чиқаришга қодир бўлади.

Шунингдек, Fergani Uzay “космос автобуси” деб номланган ва сунъий йўлдошларни исталган орбиталарга олиб чиқиши мумкин бўлган орбитал транспорт воситалари устида ҳам иш олиб бормоқда. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.