Қозоғистон парламенти ҳарбий хизматчиларни БМТ миссияларида қатнашиш учун юборишни маъқуллади
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Қозоғистонга мустақил тинчликпарвар миссиясини бажариши учун мандат берди. Қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларни БМТнинг Яқин Шарқ ва Жанубий Судандаги миссияларида иштирок этиш учун юбориш тўғрисидаги қарор Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида қабул қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform.
“БМТ тинчликпарвар миссияларига (операцияларига) қўшин
юбориш нафақат халқаро хавфсизликни мустаҳкамлашга, балки Қозоғистоннинг жаҳон
миқёсидаги ролини оширишга ҳам катта ҳисса қўшади. Тинчликпарварлик
миссияларининг қисқариши фонида тинчликпарвар ҳарбий контингентларни тақдим
этувчи давлатлар ўртасида рақобат кучаймоқда. Қозоғистоннинг БМТнинг
тинчликпарварлик фаолияти доирасидаги позициясини мустаҳкамлаш мақсадида БМТ Низомининг VII боби (Тинчликка
таҳдид қилиш, тинчликни бузиш ва босқинчилик ҳаракатларига нисбатан кўриладиган
чоралар) доирасида Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг тинчликпарварлик
миссияларида иштирок этиш географиясини Яқин Шарқ, Жанубий Судан Республикаси
ва Абьега босқичма-босқич кенгайтиришни мақсадга мувофиқ деб биламан ва таклиф
этаман”, - деди Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов палаталарнинг қўшма
йиғилишда.
Қозоғистон
Республикаси Қуролли Кучлари алоҳида ҳарбий хизматчиларни ҳам ҳарбий кузатувчи,
ҳам штаб офицерлари, шунингдек, БМТ миссияларида энг кўп талаб қилинадиган
ихтисослаштирилган бўлинмалар – пиёда, тиббиёт, разведка, муҳандислик
бўлинмалари билан таъминлашга тайёр, деди у.
Вазир БМТ
миссиялари: “БМТ кузатувчиси. Голан тепаликларида қўзғалиш учун куч” (UNDOF,
Сурия - Исроил); “БМТ сулҳ назорати ташкилоти” (UNTSO, Фаластин - Исроил);
“Жанубий Судан Республикасидаги БМТ миссияси” (UNMISS, Жанубий Судан); “Абей
учун БМТ муваққат хавфсизлик кучлари” (UNISFA, Судан)да иштирок этиш учун
Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг тинчликпарвар контингентини (захирадаги
ротта, штаб офицерлари, ҳарбий кузатувчилар ва махсус бўлинмалар) 430 кишигача
бўлган миқдорда юбориш таклифини киритди.
Парламент бу таклифни бир овоздан қабул қилди.