19.01.2024 11:43

Ўзбекистон президенти давлат ташрифи билан Хитойда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.

Ташриф дастурига мувофиқ Пекин шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.

Кун тартибидан Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кенг кўламли амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2023 йил октябрь ойида “Бир макон, бир йўл” халқаро форуми доирасида амалий ташриф билан Хитойга ташриф буюрган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.