Туркия Машарипов учун 40 марта умрбод қамоқ жазосини маъқуллади
Туркия Олий суди 2017 йилда Истанбулдаги “Реина” тунги клубида 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган Абдулқодир Машариповга 2020 йилда чиқарилган ўз кучида қолдирди. У 40 та умрбод қамоқ ва ҳар бир модда бўйича 1368 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Давомини ўқиш...90122.01.2025 11:45ҲАМАС россиялик асирни озод қилишга ваъда берди
ҲАМАС ҳаракати Москвага Ғазодаги гаровга олинган Россия фуқаролигига эга Александр Труфановни озод қилишга қатъий ваъда берди. РФнинг Исроилдаги элчиси Труфанов Ғазода асирликда бўлган ягона россиялик эканлигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...78722.01.2025 11:00Индонезияда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 8 киши бедарак йўқолди
Дастлабки маълумотларга кўра, Индонезиянинг Ява оролида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 8 киши эса бедарак йўқолган.
Давомини ўқиш...112422.01.2025 10:15Сурия Россия билан Тартус портини ижарага олиш бўйича келишувни бекор қилди
Сурия 2019 йилда Башар Асад даврида имзоланган Тартус портини Россиянинг «Стройтрансгаз» компаниясига 49 йилга ижарага бериш тўғрисидаги шартномани бекор қилди. Порт фаолиятидан олинган барча даромадлар Сурия давлати манфаатлари йўлида фойдаланилади.
Давомини ўқиш...111822.01.2025 09:30Қирғизистонда уйма-уй юриб динга тарғиб қилиш тақиқланди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров даъватчилик фаолиятини чекловчи қонунни қабул қилди. Ҳужжатга кўра, уйма-уй юриб динга тарғиб қилиш тақиқланди. Жапаров динга қарши эмаслигини таъкидлаб, исломга даъват ҳеч кимга ноқулайлик туғдирмайдиган ҳолатда, масалан, тўй-ҳашам, жаноза, бозор ва бошқа гавжум жойларда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Давомини ўқиш...125222.01.2025 08:45“Чиннигул ва тикан” – Яҳё Синвар (қисса, 24-қисм)
Марҳум қўмондон, Фаластиннинг ҲАМАС озодлик ҳаракати етакчиси Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” асарини эълон қилишда давом этамиз. 24-қисм.
Давомини ўқиш...239422.01.2025 08:00Тел-Авивда марокашлик эркак яҳудийларни пичоқлади
Тел-Авивда 30 ёшли марокашлик эркак яҳудийларга пичоқ билан ҳужум қилиб, бир нечтасини, жумладан, Ғазодаги урушда қатнашган аскарни яралади. Ҳужум қилган марокашлик ҳодиса жойида ўлдирилган.
Давомини ўқиш...115922.01.2025 07:15Туркияда бир кунлик мотам эълон қилинди
Туркиянинг Болу вилоятидаги тоғ-чанғи курортида содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 76 нафарга етди. Мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилинди. Ўзбекистон президенти Туркия раҳбарига ҳамдардлик йўллади.
Давомини ўқиш...62022.01.2025 06:30Таҳлил: Трампнинг иккинчи муддатида Америка ташқи сиёсати ўзгарадими?
Шундай қилиб, "қандай бўлади?" саволига жавоб, эҳтимол, тартибсизлик бўлади. Трамп ўз тарафдорларини қониқтирадиган ҳар қандай масалани исталган вақтда ҳал қилади. “Американи яна буюк қилиш” шиоридан ташқари, Трампнинг мафкураси ҳам, платформаси ҳам, ташқи сиёсат режаси ҳам йўқ; унинг ягона тутуми ҳар қандай вазиятнинг Америкага қандай фойда келтиришини тушунишдир.
Давомини ўқиш...94721.01.2025 18:00Туркия Исроил билан савдо алоқаларини қайта тиклаши мумкин
Ғазода эришилган тинчлик «доимий» бўлса, Туркия Исроил билан савдо алоқаларини қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) раҳбари Наил Олпак маълум қилди.
Давомини ўқиш...105021.01.2025 16:15
...













