19.01.2024 14:55

Ҳусийлар Адан кўрфазида яна бир Америка кемасига ҳужум уюштирилганини маълум қилди

Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийлар гуруҳи Адан кўрфазидаги АҚШ кемасига қанотли ракеталарни учиргани ва уни “юқори аниқлик” билан урганини маълум қилди.

АҚШ ва Буюк Британиянинг Яманга қарши агрессиясига жавобан қуролли денгиз кучларимиз Адан кўрфазида Kim Ranger кемасига ҳужум қилди”, деди ҳусий ҳарбий воизи Яҳё Сария Al-Masirah телеканалига.

Ҳужум қанотли ракеталар билан амалга оширилганини маълум қилган Сария нишонга "аниқ зарба" билан урилганини билдирди.

АҚШ, ўз навбатида, Ямандаги Эронпараст кучлар назорати остидаги ҳудудларда 2 та кемага қарши ракеталарни уриб туширганини хабар қилди.

"Қизил денгизда навигация эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда АҚШ ва ҳамкор денгиз кемаларига ҳужумларнинг олдини олиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар контекстида, 18 январь куни CENTCOM кучлари Ямандаги ҳусийлар назорати остида бўлган ҳудудда учиришга тайёр турган иккита кемага қарши ракетага ҳужум уюштирди”, - дейилади АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) кеча кечқурун эълон қилинган баёнотида.

Баёнотда айтилишича, ракеталар тижорат ва АҚШ денгиз флоти кемалари учун “доимий таҳдид” туғдирган.

Ушбу маълумотларга кўра, ракеталар Америка кучлари томонидан аниқланган ва "ўзини ҳимоя қилиш" мақсадида йўқ қилинган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.