19.01.2024 17:19

Буркина-Фасода ҳукуматни ағдаришга уринган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Африкадаги Буркина-Фасо давлатида президент Иброҳим Траорени ҳокимиятдан ағдармоқчи бўлган жиноий тўда қўлга олинди.

Ҳукумат матбуот котиби Жан-Эммануэл Оуэдраого ўз баёнотида 14 январь куни ўтиш даври ҳукуматига қарши давлат тўнтаришини режалаштирган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганини маълум қилди.

Оуэдраого давлат тўнтарувига уринган жиноий гуруҳга кўплаб ҳарбийлар, тинч аҳоли ва фаоллар жалб қилингани, тергов жараёни давом этаётганини қайд этди.

Ҳозирги ўтиш даври ҳукумати раҳбари капитан Иброҳим Траоре 2022 йил 30 сентябрда давлат тўнтариши билан ҳокимиятга келган полковник Пол-Анри Сандаого Дамибани ағдариб, президентлик лавозимини эгаллади.

Дамиба эса 2022 йил январида ўша пайтдаги президент Роч Марк Кристиан Каборени ағдариб, ҳокимиятни эгаллаб олди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.