21.01.2024 12:48

Афғонистонда Тошкент орқали учган Россия самолёти ҳалокатга учради

Афғонистонда Москвага чартер рейсини амалга ошираётган самолёт радарлардан ғойиб бўлди. Бу ҳақда Россия ОАВлари Ҳаво транспорти федерал агентлигига таяниб хабар берди.

Ҳодиса 20 январь куни кечқурун мамлакат шимоли-шарқида содир бўлган.

Falcon 10 самолёти Тожикистон чегараси яқинида алоқани тўхтатди ва радар экранларидан ғойиб бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бортда олти киши — тўрт нафар экипаж аъзоси ва икки йўловчи бўлган.

Федерал ҳаво транспорти агентлигининг аниқлик киритишича, самолёт Россиянинг Athletic Group компанияси ва хусусий шахсга тегишли.

Самолёт Гая (Ҳиндистон) – Тошкент (Ўзбекистон) – Жуковский (Россия) йўналиши бўйича чартер тез ёрдам рейсини амалга ошираётган эди.

Самолёт ҳалокатига, дастлабки маълумотларга кўра, иккита двигателнинг носозлиги сабаб бўлган, дея хабар беради фавқулодда хизматлар.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.