• Камбағал оилаларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети берилади

    Президент матбуот котибининг ёзишича, энди Ўзбекистонда кафолатланган тиббий хизматлар кўпайтирилиб, камбағал оилаларнинг бунга сарф қиладиган харажати 2 карра қисқартирилади. Бунда уларга бепул дори ва кафолатланган тиббий хизматлар пакети тақдим этилади.

  • Тўқаев ядро уруши хавфи ортиб бораётганидан хавотирда

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмард Тўқаев Остонада бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII қурултойида нутқ сўзлаб, кун сайин ядровий можаро эҳтимоли ошиб бораётганидан жиддий хавотир билдирди. У ўз сўзида Армагеддон (охирзамон уруши)нинг олдини олиш учун диний етакчиларни бирлашишга ва сиёсий арбобларга муҳим қарорларни жуда чуқур ўйлаб қабул қилишга чақирган.

  • Бирлашиш вақти келди: Мусулмонларнинг НАТОси қачон тузилади?

    “Бирликсиз тинчлик бўлмайди”, деган ҳақиқат Ғазода яна бир бор яққол намоён бўлди. 2 миллиардга яқин мусулмоннинг тарқоқлиги, бир ёқадан бош чиқармаслиги уни бир неча давлатлар қаршисида ожиз қилиб қўйди. Шу ўринда Ислом олами ўзининг мудофаа ва тинчликпарвар кучларини яратиши кераклиги кун тартибига чиқди. Бу тузилма нафақат ҳарбий, балки дипломатик, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳам мусулмон кучларини бирлаштириши керак, дейилади Yeni Şafak нашри таҳлилида.

  • исроил Ғазода геноцид содир этмоқда – БМТ комиссияси

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти(БМТ)нинг Ғазо бўйича тергов комиссияси исроилнинг фаластинликларга қарши геноцид содир этаётганини ва унинг олдини олиш ҳамда жазолаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганини эълон қилди.

  • Исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

    Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси Ўзбекистонда Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилоти (AAOIFI) ҳамда Ислом молияси хизматлари кенгаши (IFSB) стандартларига мос келувчи исломий банк фаолияти учун зарур ҳуқуқий асос яратишга қаратилган. БМТ Тараққиёт дастури сўровномасига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.

  • Бутунжаҳон Ислом уламолари мусулмон давлатлари раҳбарларини исроил билан алоқаларни узишга чақирмоқда

    Бутунжаҳон Ислом уламолари иттифоқи Доҳа саммити иштирокчиларига очиқ мактуб йўллаб, унда мусулмон давлатларни тезда исроил билан алоқаларни узишга, Фаластин қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашга ва мусулмон дунёсининг стратегик бирдамлигини таъминлашга чақирди. Уюшмага кўра, Ғазодаги воқеалар нафақат минтақавий можаро, балки мусулмон халқларининг мавжудлиги ва мустақиллиги учун курашдир. Очиқ хатда мусулмон давлатлари раҳбарларига саккизта асосий талаб киритилган:

    Давомини ўқиш...
    114
    16.09.2025 06:18
  • Наманганда Аббосийлар ҳукмронлиги даврига оид ноёб қўлёзма ва тангалар топилди

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, топилмалар орасида VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳамда араб ёзувида битилган ноёб қўлёзма мавжуд. Қўлёзмада ҳандаса, риёзиёт, илми нужум ва тиббиётга оид маълумотлар ўрин олган.

    Давомини ўқиш...
    149
    13.09.2025 14:02
  • НАТО Россия дронларига жавобан операция бошлади

    НАТО бош котиби Марк Рюттенинг таъкидлашича, операциянинг асосий мақсади — Европанинг шарқий қанотини ҳимоя қилишни кучайтириш. Унинг сўзларига кўра, миссияга Дания, Франция, Буюк Британия ва Германия қўшилган. Операциянинг бошқа жиҳатлари ҳозирча ошкор этилмаган.

    Давомини ўқиш...
    120
    13.09.2025 12:51
  • Путин ўлимга "чап бермоқчи": Россияда умрни узайтиришга боғлиқ лойиҳаларга 8 баробар кўп пул ажратилмоқда

    Россия илмий жамғармаси (РИЖ) сайтидаги маълумотларга кўра, бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳажми 2016-2020 йилларда 21 миллион рублга тенг бўлса, 2021-2025 йилларда 172 миллион рублга етган. Аслида, фарқ янада каттароқ бўлиши мумкин, деб ёзади "Новая Европа" нашри. РИЖ васийлик кенгашига Путиннинг узоқ йиллик дўсти ва сафдоши Андрей Фурсенко раҳбарлик қилмоқда.

    Давомини ўқиш...
    144
    13.09.2025 09:58
  • Туркманистон вазирлиги Озарбайжонда масжид қуриш бўйича тендер эълон қилди

    Тендер котировка шаклида ўтказилиб, унда миллий ва халқаро компаниялар иштирок этиши мумкин. Ҳужжатларни топшириш учун сўнгги муддат – 2025 йил 22 сентябрь. Олдинроқ, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркманистон халқ маслаҳати раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов Фузулий шаҳрида масжид қуриб беришга ваъда берганини маълум қилганди. Алиев бу таклифни "миннатдорлик билан қабул қилган".

    Давомини ўқиш...
    102
    13.09.2025 06:15
1
2
3

...

447

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.