-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 314 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россияда жорий йилнинг дастлабки уч ойида 145 мингта никоҳ ва 160 мингта ажралиш қайд этилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ажралишларга моддий муаммолар эмас, кўпроқ эр-хотин ўртасида руҳий ришталарнинг заифлиги, бир-бирига мослашиш ва музокара ўтказиш қобилиятининг йўқлиги сабаб бўлмоқда. Шунингдек, 30 ёшгача турмуш қурганлар орасида ажрашиш камлиги кузатилмоқда.
-
Япония сайёҳлик агентлиги хорижлик сайёҳларнинг диний эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, ҳалол ва вегетариан таомлар ўрин олган таомномаларни ишлаб чиқиш, шунингдек, туризм объектларида намозхоналар ташкил этиш бўйича худудларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишга туширди.
-
15 август куни АҚШ бошчилигидаги Ғарб қўшинлари Афғонистонни тарк этиб, ҳокимият Толибон қўлига ўтганига уч йил тўлди. Шу муносабат билан 20 йил давомида АҚШнинг асосий операциядарига таянч бўлиб хизмат қилган собиқ "Баграм" базасида ҳарбий парад ўтказилди. Унда СССР ва Ғарбдан тортиб олинган ҳарбий техникалардан фойдаланилди.
-
Таиланд бош вазири Сеттҳа Тҳависин 2008 йилда коррупция билан боғлиқ жиноятда айланиб, 6 ойга қамалган адвокатни Вазирлар Маҳкамасига ишга олгани учун лавозимидан четлаштирилди.
-
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти mpox – маймунчечак инфекцияси тарқалишини жаҳон миқёсида фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. Йил бошидан буён Африканинг 18 та давлатида 15 мингдан ортиқ ҳолат, 461 та ўлим қайд этилган. ЖССТ инфекция бошқа қитъаларга ҳам тарқалишидан хавотирда.
-
Fitch можаро 2025 йилгача давом этиши, бошқа жабҳаларда кенгайиши, ҳарбий харажатлар ва қарз юкларининг янада ошишига олиб келишидан хавотирда. Агентликнинг огоҳлантиришича, можаро инсоний харажатлардан ташқари, инфратузилма вайрон бўлишига ва узоқ муддатли иқтисодий оқибатларга, жумладан, сармоя ва саноат фаоллигининг пасайишига олиб келиши мумкин.
-
Биринчидан, 7 октябрь ҳужумининг меъморларидан бири Яҳё Синварнинг ҳали ҳамон Ғазонинг турли қисмида самарали кураш олиб бораётганига далолат қилади. Уруш бошланганига бир йилга яқинлашаётганига қарамай, Исроил ўзи ва ҳомийси бўлган АҚШнинг барча илғор ҳарбий, разведка ва жосуслик қуроллари билан ҳам уни қўлга олиб, ўлдира олмаяпти. Бу Синвар уруш даврида ҲАМАСни ички ва ташқи сиёсатда бошқаришга қодир кучли шахс эканини намоён этади – Халқаро муносабатлар бўйича тадқиқотчи Маҳмуд Аллуч мақоласида.
-
Британияда “Pride of Britain” (“Британия фахри”) мукофотига сазовор бўлган этник туркман аёлга 20 ёшлар атрофидаги 3 йигит ҳужум қилиб, калтаклаган, уни ҳақоратлаб, “мусулмон юртига қайтиб кетиш”ни талаб қилган. Ишбилармон аёл Мая Амангелдиева Туркманистонда туғилган, бироқ узоқ йиллардан бери Британияда яшайди.
-
Пентагон Россиянинг НАТО давлатига ҳужум қилиб, Американи Европа ҳимоясига тортиши, сўнгра Хитой Вашингтоннинг чалғишидан фойдаланган ҳолда Тайванга бостириб кириши ҳамда шу вақтда Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилиши билан боғлиқ эҳтимолий воқеалар ривожини моделлаштирмоқда. Шу муносабат билан АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти "ўн йиллик чуқур қисқартиришлардан" сўнг шай ҳолатга келтирилган ядровий кучларни кўпайтиришга тайёргарлик кўра бошлади.