-
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Нахчивон Мухтор Республикасининг Ордубад тумани Ханза аҳоли пункти йўналишида жойлашган Озарбайжон қўшинлари позицияларига қарата ўқ узганини маълум қилди. Арманистон бу хабарларни рад этди.
-
Қарийб икки йилдан буён уруш давом этаётган Украинада ўзбекистонликлар янги компания ташкил этганлар орасида турклардан кейин иккинчи бўлди. 2022 йил мартидан буён ўзбек тадбиркорлари 312 та компанияга асос солди. Турклар – 396 та. Шунингдек, Украина пойтахтида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган – 175 та компания.
-
Қирғизистоннинг Иссиқкўл бўйидаги Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари фавқулодда вазиятлар вазирликлари раҳбарларининг минтақавий форум-кенгаши бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиё зилзила, сув тошқинлари, кўчки каби табиий офатларга мойил заиф ҳудуд бўлиб қолаётгани, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген фавқулодда ҳодисалардан ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
-
Украина “қонуний тартибни сақлаш ва аҳолининг устувор эҳтиёжларини таъминлаш” мақсадида Россиянинг Курск вилояти ҳудудида ҳарбий комендатура ташкил этди. Шунингдек, Курскда “буфер ҳудуд” барпо этиш режаси маълум қилиниб, инсонпарварлик ёрдамига муҳтож ёки Украинага кўчиб ўтишни истаган россияликларга телефон ёки электрон почта орқали боғланиш айтилди.
-
Октябрда бўлиб ўтадиган Тунис президентлигига сайловларда ўз номзодини қўймоқчи бўлган K2Rhym номи билан машҳур тунислик рэпер Карим Гарби ҳужжатларни қалбакилаштириш айби билан сиртдан 4 йил қамоқ жазоси ва 1600 доллар жаримага тортилди.
-
Сентябрь ойи яқинлашгани сари мамлакатимизнинг қўштирноқ ичидаги "илғор" қатламида, таълим даражамизнинг бугунги кун талабларига қай даражада жавоб бериши қолиб, мактаб формаси масаласи кўтарилади.
-
АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг сайлов кампанияси мусулмон ва араб сайловчилар билан ишлаш учун маслаҳатчи ёллади. У аввал Оқ уй ходимларида мусулмонлар, араблар ва Ғазо билан боғлиқ масалалар, шунингдек, репродуктив ҳуқуқлар, овоз бериш ва демократия масалалари бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган Насрина Баргзи бўлди.
-
Швейцариядаги номаълум жойда ёпиқ эшиклар ортида АҚШ шафелигида Судан ҳукуматининг иштирокисиз ушбу мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича 10 кунлик музокаралар бошланди. Музокараларда Саудия Арабистони, АҚШ, Швейцария, БАА, Миср, Африка Иттифоқи ва БМТ вакиллари қатнашмоқда.
-
Ғазода қатлиом уюштираётган Исроил аскарларидан 10 мингдан зиёди турли жароҳатлар, шунингдек, руҳий бузилишлар билан Мудофаа вазирлиги Реабилитация бошқармасига мурожаат қилган. Босқинчи армия аскарлари асосан ташвиш, руҳий тушкунлик, жароҳатдан кейинги қийинчиликлар, мослашиш ва мулоқотдаги муаммолардан шикоят қилган. 3700 дан ортиғи эса бош, қўл-оёқ ва кўзидан жароҳат олган.
-
Россиянинг Курск вилоятига бостириб кирган украин қўшинлари 14 куни бир мартада 102 нафар рус ҳарбийларини асирга туширди. Украина Хавфсизлик хизматининг “разведка бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилган махсус операция чоғида Россия Қуролли Кучларининг 488-гвардия мотоўқчилар полки ва чеченистонликлардан иборат “Ахмат” бўлинмаси аскарлари таслим бўлган.