25.10.2024 08:25
Чеченистонда номаълум шахслар Росгвардия карвонига ҳужум қилди
Чеченистонда номаълум шахслар Россия гвардияси карвонига ҳужум қилди. Тафсилотлар ҳақида «Интерфакс»га Росгвардия матбуот хизмати хабар берди.
“Грозний чеккасида номаълум шахслар ҳарбий колоннага ҳужум
қилишди. Ўққа тутилиши натижасида ҳарбий хизматчилардан бири ҳалок бўлди,
иккинчиси яраланди”, — дейилади хабарда.
Жабрланувчи тиббий муассасага етказилган. Ҳужумчилар қочиб
кетишди.
“База” Телеграм-каналининг
аниқлик киритишича, Миллий гвардияга ҳужум республиканинг Грозний туманидаги
Петропавловская қишлоғида тушга яқин содир бўлган. Номаълум шахслар ҳарбийлар кетаётган юк
машинасига қарата ўқ узган.