The Economist: Вашингтон учта ядровий можаро рўй беришидан қўрқмоқда
АҚШ ҳукумати бир вақтнинг ўзида Россия, Шимолий Корея ва Хитойга бас келиш имкониятига умидсизлик билан қарамоқда, деб ёзади The Economist номи ошкор этилмаган америкалик расмийларга таяниб.
Пентагон
Россиянинг НАТО давлатига ҳужум қилиб, Американи Европа ҳимоясига тортиши,
сўнгра Хитой Вашингтоннинг чалғишидан фойдаланган ҳолда Тайванга бостириб кириши ҳамда шу вақтда Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилиши билан боғлиқ эҳтимолий
воқеалар ривожини моделлаштирмоқда. Шу муносабат билан АҚШ президенти Жо Байден
маъмурияти "ўн йиллик чуқур қисқартиришлардан" сўнг шай ҳолатга
келтирилган ядровий кучларни кўпайтиришга тайёргарлик кўра бошлади.
Стратегик
қуролларни қисқартириш бўйича шартнома муддати тугаши (февралда тугайди)
туфайли кенгайтириш ишлари 2026 йилда бошланиши мумкин.
"Агар
президент... биз шай ҳолатга келтирилган кучлар сонини оширишимиз керак деган
қарорга келса, бу қарорни нисбатан тезроқ амалга оширишни хоҳлаймиз", - деди
АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий амалдори. Бироқ АҚШ расмийлари бу масалада
қанчалик узоққа бориши ноябрдаги президентлик сайловларида ким ғалаба
қозонишига боғлиқ - демократ Камала Харрисми ёки республикачи Дональд Трамп.
Тахминларга кўра, Харрис Трампдан фарқли равишда, ядровий қуролга чекловларни
сақлаб қолишга ҳаракат қилиши мумкин.