Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 314 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

Босқинчилар Ғазо маркази ва Нусейрат лагери Хон Юнисга ҳужум қилди. 24 соат ичида 35 киши шаҳид бўлди. Уруш бошланганидан буён ҳалок бўлгани расман рўйхатга олинган ғазоликлар сони 40 мингдан ошди, уларнинг 16 мингдан зиёди - болалар, 92 401 киши жароҳатланди.

Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Балат лагерига бостириб кирди. 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши яраланди. Халилда фашистлар фаластинликларни оммавий ҳибсга олди. Наблусда эса пайғамбар Юсуфнинг қабрига бостириб киришди.

️Ҳизбуллоҳ Бейт Хилел ва Кирят Шмонадаги Исроил казармаларига Катюша ракеталарини учирди.

️Ал-Қассам бригадалари Рафаҳдаги Индонезия касалхонасидаги босқинчиларга ҳужум қилди.

️БМТ: Ғарбий Соҳилда яраланган болалар сони ортди. 7 октябрдан буён 1411 нафар бола босқинчилар қўлидан ўқ жароҳати олган.

Эрон инқилоб гвардияси аэрокосмик кучларининг ҳарбий маслаҳатчиси сўнгги ҳафталарда Сурияда олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Исроил ҳаво кучларининг Ливан жанубидаги Мерк-Уюн шаҳрига уюштирган зарбаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 4 киши яраланди.

Колумбия университети президенти Ғазодаги уруш юзасидан бир неча ой давом этган талабалар норозиликларидан сўнг истеъфога чиқди.

Австралияда таниқли пианиночи Жейсон Гиллхем 11 август куни Ғазо секторида журналистларнинг ўлдирилишини қоралагани сабабли Мельбурн симфоник оркестри (MSO) унинг бўлажак концертини бекор қилди.

Мавзуга алоқадор