-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 313 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакат аэропортларида АҚШ ва Британияда бўлгани каби, чет элликлардан бармоқ излари олиниши режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Туркия иммиграция сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яшаш гувоҳномасини олишдаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берди.
-
АҚШ Давлат департаменти Исроилга 19 млрд долларлик F-15 самолётлари ва жиҳозларини, шунингдек, тахминан 774 млн долларлик танк ўқ-дорилари ва 583 млн долларлик ҳарбий машиналарни сотишни маъқуллади. Boeing компанияси F-15 қирувчиларини бир неча йил давомида ишлаб чиқариб, етказиб беради. Танк ўқ-дорилари эса зудлик билан топширилади.
-
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Россияга ташриф буюриб, РФ президенти Владимир Путин билан учрашди. Владимир Путин учрашув чоғида минтақада узоқ муддатли, ишончли, барқарор тинчликни таъминлаш учун БМТнинг барча қарорларини амалга ошириш ва биринчи навбатда, тўлақонли Фаластин давлатини яратиш зарурлигини таъкидлади. Ўз навбатида, Маҳмуд Аббос Россия ҳар доим қонун тарафида, ҳақиқат тарафида эканлигини ва “Фаластин халқининг энг азиз дўстларидан бири” эканини айтди.
-
Украина президенти Владимир Зеленский украин қўшинлари Россиянинг Курск вилояти ҳудудидаги операцияси давом этаётгани, 6 августдан буён РФ ҳудудидаги 74 та аҳоли манзилини ўз назоратига олганини маълум қилди. Украин армияси маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Украина қуролли кучлари турли йўналишларда 1 километрдан 3 километргача олдинга силжиган.
-
Исломнинг бугунги глобал миқёсда жонланиши Ўзбекистонда ҳам сезилмоқда. Бир томондан хорижий кучлар, иккинчи томондан ички сиёсий элита, ҳар бири ўз манфаатларидан келиб чиқиб, Ислом динининг ривожланиши, илмий тилда айтганда “диний фоннинг ортиши” қай даражада мамлакат барқарорлигини таъминлаши ёки аксинча, сиёсий инқирозга етаклаши эҳтимолини баҳолашга уринмоқда.
-
Бугун дунёнинг турли бурчакларида фитналар, ахборот урушлари авж олмоқда. Бундай мураккаб шароитда энг тўғри йўл – ахборотларга нисбатан танқидий ёндашиш, маълумот манбаларини ўрганиш, бир гап билан айтганда, ахборот саводхонлигига эришишдир. Муқаддас динимиз Ислом аввалбошдан – ҳадис ва оятлар орқали дезинформацияга қарши курашга ўргатган. Бироқ бу борадаги билимлар бугунчалик долзарб аҳамият касб этмаган.
-
Бангладешнинг собиқ бош вазири Шайх Ҳасина ва 6 нафар собиқ амалдорларга нисбатан намойишлар вақтида Даккада озиқ-овқат дўкони эгасининг ўлимида айбланиб жиноят иши қўзғатилди. Мамлакатда Ҳасина маъмуриятининг давлат хизматига квота ажратиш қарорига қарши намойишларда 600 га яқин фуқаро ҳалок бўлган.
-
Покистон ҳарбийлари Афғонистоннинг чегарадон Торхам шаҳрини миномётлар билан ўққа тутди. Натижада она ва унинг боласи ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳатланди. Ҳужумга жавобан “Толибон” ҳам Покистоннинг чегарадаги постларини бомбардимон қилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 312 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.