Британияда миллатчилар этник туркман аёлига ҳужум қилди
Британиянинг Кент графлиги Херн-Бей шаҳрида “Pride of Britain” (“Британия фахри”) мукофоти ғолиби, асли туркманистонлик Майя Амангелдиевага номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Yeni Şafak нашри хабар бермоқда.
20 ёшлар
атрофидаги 3 йигит уни “ифлос хорижлик муҳожир” деб атаган ва “мусулмон юртингга
қайтиб кетиш”ни талаб қилган, шунингдек, уни итариб юбориб, тепкилашган.
Ишбилармон
аёл Майя Амангелдиева Туркманистонда туғилган, бироқ узоқ йиллардан бери Британияда
яшайди. У жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш маркази ва бепул кийим дўконини
бошқаради. Маргате касалхонасида даволанган 36 ёшли Майя ўзини ночор ҳис
қилганини ва зўрланишидан қўрққанини айтди, ҳозирда ташқарига чиқишга
қўрқмоқда.
15 йил аввал Британияга кўчиб ўтган ва Британия паспортига
эга Майя ўтган йилги “Pride of Britain” мукофотида минтақавий мукофотга сазовор
бўлган.
Мазкур
мукофотни топшириш маросимида у Карен Хауэр, Денис Люис ва Никки
Сандерсон каби бир қанча машҳурлар билан суратга тушган. Шу йилнинг май ойида эса қирол
Чарлз мезбонлик қилган Букингем саройи боғидаги зиёфатда қатнашган.