АҚШ президенти Жо Байден душанба куни Ғазода сулҳ келаси ҳафтагача бошланишига умид билдирди. Ушбу баёнот Қатардаги музокаралар вақтига тўғри келди. Исроил эса ҲАМАС йўқ қилинмагунча урушни тўхтатмаслигини очиқ айтишда давом этмоқда. Рамазонгача Ғазода сулҳ тузиладими?
Туркиядаги иккинчи АЭС қурилиши ҳам "Росатом" давлат корпорациясига топширилиши маълум қилинди. Ҳозирда Россия Туркияда "Аккую" АЭС қурилишини давом эттирмоқда. АЭС 2025 йил ўрталарида ишга туширилади.
АҚШ Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга ўта зарур ёрдамларни кўрсатувчи гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча 53 миллион доллар ёрдам беради. Янги пакет можаро вақтида Ғазога етказилган Америка ёрдамининг умумий миқдорини 180 миллион долларгача оширади.
Хитой 2024 йилда коинотга 300 дан ортиқ сунъий йўлдош учиришни режалаштирмоқда. 100 та учиришдан 30 таси хусусий компаниялар томонидан амалга оширилади.
Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров ажрашган аёлларга ижтимоий тармоқларда собиқ эри ва унинг оиласи ҳақида салбий чиқишлар қилишни тақиқлаш таклифини илгари сурди. У ўз таклифини бундай чиқишлар қирғиз халқи анъана ва қадриятларига зидлиги билан изоҳлади.
Иордания ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари парашютларда Ғазо секторидаги касалхоналар учун гуманитар ёрдам юкларини ташлади. Ёрдам гуманитар юк ва озиқ-овқат ёрдами, жумладан, озиқавий қиймати юқори бўлган тайёр таомларни ўз ичига олган.
Якшанба куни қуролланган жангарилар Буркина-Фасодаги масжидга уюштирган ҳужумда 14 нафар мусулмон ҳалок бўлди. Ҳарбийлар ва Ватан ҳимояси кўнгиллари орасида ҳам қурбонлар бор.
Исроилнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида олиб бораётган уруш жиноятлари бошланганига 144 кун бўлди. Фаластин, Яман ва Ливанда содир бўлган асосий воқеалар дайжести.