Хитой 2024 йилда коинотга 300 дан ортиқ сунъий йўлдош учирмоқчи
Хитой жорий йилда коинотга 300 дан ортиқ сунъий йўлдош ва кемаларни 100 та учириш орқали жўнатиб, йиллик учиришлар сонини сезиларли даражада оширишни мақсад қилган. Бу ҳақда Хитойнинг Аэрокосмик фан ва технология компанияси (CASC) хабар бермоқда.
Қайд
этилишича, мамлакат бу йил 100 та учириш орқали коинотга 300 дан ортиқ сунъий
йўлдошлар ва кемалар жўнатиб, йиллик учиришлар сонини сезиларли даражада
оширишни мақсад қилган.
Учиришларнинг
70 таси CASC томонидан космик дастурнинг асосий ракета-ташувчиси ҳисобланган Long
March ракеталари билан, қолганлари эса хусусий компаниялар ўзлари томонидан яратилган
ракетларда амалга оширилади.
Маълумотларга
кўра, 2023 йилда Хитойда 67 та учириш амалга оширилган, шундан 17 таси хусусий
компанияларга тегишли.
Бу йил
Хитой Ер орбитасидаги Тьенгонг космик станциясига иккита одам ва иккита юк ташувчи
парвозни амалга оширади. Ойнинг қоронғу томонидан тош ва тупроқ намуналарини
йиғишни мақсад қилган “Чанъи-6” марсоходи ва Ойнинг узоқ томони билан алоқани
таъминлайдиган «Цюэчиао-2» узатувчи сунъий йўлдоши 2024 йилнинг биринчи ярмида
учирилади.