27.02.2024 03:44
Буркина-Фасодаги масжидга уюштирилган ҳужумда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
Якшанба куни Буркина-Фасо шарқидаги масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида ўнлаб мусулмонлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Ислом уюшмалари федерацияси душанба куни тарқатган баёнотида маълум қилди, дея хабар бермоқда Синьхуа.
Баёнотда айтилишича, якшанба куни Натиабоани туманидаги масжидга уюштирилган ҳужумда камида 14 нафар мусулмон намозхон ҳалок бўлган, улардан икки нафари шифохонада вафот этган.
Маҳаллий манбага кўра, ҳарбийлар ва Ватан ҳимояси кўнгиллилари ҳам ҳужум қурбонлари бўлган.
Худди шу куни Буркина-Фасо шимолидаги Саҳел минтақаси Эссакане қишлоғида католик черковига уюштирилган ҳужумда яна камида 15 киши ҳалок бўлди, дея баёнот берди черков вакили.