Бомбаланаётган Ғазо: 243-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 243 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...05.06.2024 13:30Толиблар Қозоғистон "Толибон"ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганини олқишлади
Толибон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг тегишли баёнотини олқишлаб, Остонанинг бу қадами Афғонистондаги вазиятни тушунишда муваффақиятга эришганини ва икки томонлама муносабатлар, хусусан, иқтисодий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги тўсиқлари бартараф этилганини таъкидлади.
Давомини ўқиш...05.06.2024 12:45Словения парламентида Фаластин байроғи кўтарилди
Словения парламенти Фаластин давлатини тан олди, қарор ортидан парламент биноси қаршисида ушбу давлат байроғи кўтарилди. Словения ташқи ишлар вазири Таня Фажон тарихий кунни бошдан кечираётганлари, Словения Фаластинни давлат сифатида расман тан олган 147-давлат бўлганини қайд этди.
Давомини ўқиш...05.06.2024 10:10Масжиди Набавийда зиёратчиларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун режа ишлаб чиқилди
Исломнинг иккинчи муқаддас маскани ҳисобланган Мадинадаги Масжиди Набавийга масъул Саудия Арабистони маъмурияти миллионлаб намозхонлар учун қулайликни таъминлаш мақсадида жорий Ҳаж мавсуми учун оломонни бошқаришнинг самарали режасини тузди. Унга кўра, масжидга кириш ва чиқишни таъминлаш учун 60 та йўлак, жумладан, 38 та асосий ва 8 та фавқулодда вазиятлар учун йўлаклар ишга туширилади.
Давомини ўқиш...05.06.2024 08:48Швейцария парламенти Фаластинни давлат сифатида тан олмаслигини маълум қилди
Швейцария Миллий кенгаши депутатлари Фаластинни давлат сифатида тан олиш таклифига қарши овоз берди. Матнда "Миллий кенгаш Фаластинни тан олишни истамаслиги ва шунинг учун сешанба куни цюрихлик Социал-демократик партия (СДП) аъзоси Фабиан Молина томонидан овозга қўйилган тегишли ташаббусни рад этгани" айтилади.
Давомини ўқиш...05.06.2024 07:31Ўзбекистон президенти 6 июнь куни расмий ташриф билан Туркияда бўлади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 6 июнь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф доирасида Анқарада икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.
Давомини ўқиш...04.06.2024 16:09БМТ: 2022 йилда можароларда болаларга қарши 27 180 та жиддий ҳуқуқбузарлик қайд этилди
БМТ маълумотларига кўра, 2022 йилда болалар қуролли можаролардан нопропорционал тарзмда азият чекишда давом этишди, ушбу муддат давомида болаларга нисбатан 27 180 та жиддий ҳуқуқбузарлик қайд этилди. Бу ҳақда БМТнинг 2022 йилда болалар ва қуролли можаролар тўғрисидаги ҳисоботида сўз боради.
Давомини ўқиш...04.06.2024 15:50Бомбаланаётган Ғазо: 242-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 242 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...04.06.2024 13:30АҚШ Нетаняхуни ҳибсга олиш ордери сабабли ХЖСга қарши санкциялар қўлламоқчи
Америкалик конгрессменлар Исроил бош вазири Беньямин Нетаняху ва мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бериш талаби учун Халқаро жиноят судидан ўч олмоқда. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ХЖС ходимлари АҚШ визаларини ололмайди, уларнинг АҚШдаги активлари ва кўчмас мулк билан боғлиқ операциялари музлатилади.
Давомини ўқиш...04.06.2024 12:35“Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил шимолига ҳужуми ёнғинларга сабаб бўлди
“Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил шимолига амалга ошираётган “қасос зарбалари” кучли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди. Исроил ёнғинларга қарши курашишга кучи етмай, қўшни давлатлардан ёрдам сўрагани айтилмоқда. Кўплаб аҳоли пунктлари сокинлари вақтинчалик кўчирилган.
Давомини ўқиш...04.06.2024 11:34
...