144-кун: Ғазодаги асосий воқеалар дайжести
Исроилнинг Ғазо сектори ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида олиб бораётган уруш жиноятлари бошланганига 144 кун бўлди. Куннинг асосий воқеалари дайжести.
▪️ 24
соат давомида Исроил босқинчилари Ғазо сектори маркази, Зайтун ва Рафах
ҳудудларига ҳужумларни амалга оширди. Кун давомида 90 киши ҳалок бўлди,
164 киши жароҳат олди.
▪️ 7 октябрдан
буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 29 782
кишига, яраланганлар сони эса
70 043 нафарга етди.
▪️ Иордан
дарёсининг ғарбий соҳилида ишғолчилар Наблус, Рамаллаҳ, Хеброн, Тубасга
бостириб кирди. Босқинчилар
уч нафар ёш фаластинликни ўлдирди. Шунингдек, ҳибсга олинганлар, жумладан,
вояга етмаганлар ҳам бор.
▪️ ЮНРВА
раҳбари: Ғазо шимолидаги одамлар анклав шимолида озиқ-овқат етишмаслиги туфайли
очликдан ўлишдан қўрқиб, жанубга кўчиб ўтиш орқали ўз ҳаётларини хавф остига
қўйишмоқда.
▪️ Байден:
Фаластинликлар ўлими сони ортиб бораверса, Исроил бутун дунё бўйлаб ёрдамини
йўқотиш хавфи бор.
▪️ ҲАМАС:
Байден маъмурияти Ғазо аҳолисининг геноцидига қарши чиқиб, Оқ уй қаршисила
ўзини ёқиб юборган америкалик учувчи Аарон Бушнелнинг ўлими учун жавобгардир.
▪️ Бугун
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазодаги очарчилик билан боғлиқ Швейцария ва Гаяна
талабига биноан йиғилиш ўтказади.
▪️ Хусийлар денгиз остидан Исроилга ётқизилган тўртта сув
ости оптик толали телекоммуникация кабелини йўқ қилди.
▪️Ливан Ҳизбуллоҳи Ал-Марж атрофидаги Жалилага 40 та ракета
зарбаси берди ва Голан дивизиясининг штаб-квартирасини бомбардимон қилди.
▪️ Human
Rights Watch ва Amnesty International Исроил Халқаро
суднинг Ғазода геноциднинг олдини олиш учун зудлик билан ва самарали чоралар
кўриш тўғрисидаги қарорига амал қилмаётганини билдирди.
▪️ Ал-Қассам
бригадалари: Биз секторнинг жануби-шарқидаги босқинчилар гуруҳларини йўқ
қилишга, Раим аҳоли пунктига зарба беришга ва Зайтун ҳудудидаги ҳарбий
техникани йўқ қилишга муваффақ бўлдик.