27.02.2024 12:50

Иордания ҳаво кучлари парашютларда Ғазодаги касалхонага ёрдам ташлади

Иордания ҳарбий-ҳаво кучлари (ҲҲК) самолётлари парашютларда Ғазо секторига гуманитар ёрдам юкларини ташлади, дея хабар бермоқда Anadolu Иордания армиясишга таяниб.

Баёнотда айтилишича, инсонпарварлик ёрдами тўртта С130 транспорт самолёти орқали ташланган бўлиб, улардан бири Франция ҲҲКга қарашли.

Қайд этилишича, ёрдам гуманитар юклар ва озиқ-овқат ёрдами, жумладан, озиқавий қиймати юқори бўлган тайёр таомларни ўз ичига олган.

Қайд этилишича, ёрдам Қирол Абдулла II кўрсатмаси билан Ғазо аҳолисининг Исроил ҳужумлари остидаги азобларини енгиллаштириш учун етказилди.

Баёнотда таъкидланишича, ҳаво орқали етказилган ёрдамнинг асосий мақсади “уни тўғридан-тўғри Ғазон аҳолисига етказиш ва шимолдан жанубга соҳил бўйлаб Ғазо секторига тушириш”дан иборат бўлган.

Исроил 143 кун давомида Ғазо секторига ҳужум қилиб, гуманитар фалокат келтириб чиқарди ва бу вазият Ғазо секторида очарчиликка олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди, дейилади хабарда.

Шу вақтга қадар Иордания Ғазога 13 марта ҳаво ёрдами жўнатди. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.