Россия Қозоғистондан буғдой, помидор ва полиз экинлари импортини чеклади
2024 йил 17 октябрдан бошлаб Қозоғистондан Россияга буғдой, ясмиқ, помидор, қалампир ва полиз маҳсулотларини олиб киришга вақтинчалик чекловлар киритилди. Росселхознадзорнинг тегишли қарори ташкилот сайтида эълон қилинди.
Қайд
этилишича, Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан Россия ҳудудининг
фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида чоралар кўрилмагани сабабли ушбу
қарор қабул қилинган.
“Росселхознадзор
Қозоғистон томонини, Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларнинг
ваколатли органларини, шунингдек, Россиянинг манфаатдор федерал ижроия
органларини қарор ҳақида хабардор қилди”, — дейилади хабарда.
Ташкилот
маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан буён Қозоғистондан Россияга кириб
келаётган назорат қилинадиган маҳсулотларда ЕОИИга аъзо давлатлар учун карантин
объектлари аниқланган 215 та ҳолат аниқланган, бу 2023 йилнинг шу даврига
нисбатан тўрт баравар кўпдир.