08.10.2024 19:00

Ғазо қирғинига бир йил тўлди. Ҳамон қон оқмоқда...

Бир йил... айтишга осон. Бу 365 куни дегани. Бу ҳар отган тонг, ҳар ботган кун оила аъзоингдан кимдир – ё боланг, ё умр йўлдошинг, ё отанг, ё онанг ёки яна бир яқининг сионист босқинчилар отган бомбадан ҳалок бўлади, ёхуд уларнинг бари биратўла бомбардимон остида қолиб вафот этади, дегани. Агар омадинг келса, қаттол ўқига ўзинг дучор бўласан-да, бу аламли айрилиқ ва қатлиом азобидан биратўла қутуласан.  Нақадар даҳшатли манзара, шундайми? Бу – Ғазо аҳлининг кундалик ҳаёти. Улар 365 кундир шу азобни яшамоқда. Ҳозиргача ғазоликларнинг ...таси шаҳид бўлди, уларнинг ...таси болалар ва ...таси аёллардир. ... киши бир умрга ногирон бўлиб қолди. Минтақа деярли ер билан битта бўлди, сионист учоқлари ва танклари шаҳарни текислаб ташлади. Тирик қолган аҳолининг дори-дармоқ, нон ва сув каби энг зарурий ва ҳаётий эҳтиёжларини ҳам қондириш ҳам катта муаммога айланган.

Бироқ буларнинг ҳеч бири Ғазо аҳлининг метин иродасини бука олмади, улар қайтага мустаҳкамланди, болалари ўлди, улар синмади; аёллари ўлди, таслим бўлмади; раҳбарлари ўлди, йўлидан қайтмади. Дунёга ботил қаршисида қандай қарши туриш бўйича сабоқ берди, бермоқда. Олам аҳлига кўп жиҳатдан ўрнак бўлмоқда.

Аммо!

Бир йилдирки, дунё ҳамжамиятининг инсофлилари, виждонлилари боши эгик, исноддан бўйни букик. Энг адолатли, энг халқпарвар тузум дея сиғингани демократиянинг асл қиёфаси бу қадар қабиҳмиди ё қабиҳ қўллардан шундай тус олдими, билолмай ҳалак...

Бир йилдирки, Ғарб давлатлари узоқ вақт тарғиб келгани адолат, тенглик ва ҳурфикрлилик ниқобини юзидан юлиб отди, хирс, кин ва нафрат уфуриб турган башарасини намоён этди.

Бир йилдирки, Ғарб малайига айланган, сионистлар билан оғиз-бурун ўпишадиган Араб давлатларининг мустабид раҳбарлари саксон йилдан бери бир парчасини кемириб ётган душман сиртлонга айлангани ва  очиқ ғажишга ўтганини бепарволик ва ҳатто хурсандчилик билан кузатмоқда...

Бир йилдирки, Ислом олами – қачонлардир дунёдаги адолатнинг назоратчиси бўлган уммат бугун хорлик ботқоғида мудраганча биродарининг қатлига шоҳид бўлмоқда...

Бир йилдирки, мусулмон мамлакатларнинг виждони уйғоқ  аммо ожиз аҳолиси бойкот, намойиш каби имкони етган ишларга ҳаракат қилмоқда, раҳбарларини уйғотишга уринмоқда...

Бир йилдирки, сони бир миллиарддан ошиқ сунний олам жуда ҳам кам сонли шиаларчалик шижоат кўрсата олмаётганидан, зулмга шуларчалик қарши тура олмаётганидан хижолат бўлиш ўрнига, уларнинг зимдан душман билан тили бир эканини, бу ҳаракатлар “спектакл” экани айтиб, ўзини овунтирмоқда...

Бир йилдирки, Ғазода куч олган қирғин тобора кенг миқёсда давом этмоқда, бир йилдирки, Ғазода ғамон қон оқмоқда...

Бир йилдирки, дунё Ислом ва мусулмонларнинг қаддини тиклашини, яна шавкатли замонига қайтишини ва адолат ўрнатишини муштоқ кутмоқда...

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.