“Росатом” Туркияда яна битта АЭС қуради
«Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев Туркия ҳукумати мамлакатдаги иккинчи атом электр станцияси қурилишини “Росатом”га ишониб топшириш тўғрисида сиёсий қарор қабул қилганини билдирди.
“Президент
Эрдўғон яна бир майдонни бизга ўтказиш бўйича сиёсий қарор қабул қилинганини
ошкора эълон қилди. Ҳозирда тафсилотларни ўрганмоқдамиз. Катта эҳтимол билан бу
«Синоп» деб номланган майдон бўлади”, деди Лихачев.
“Росатом”
томонидан қурилаётган Туркиянинг “Аккую” атом электр станциясининг биринчи
блоки 2025 йилнинг июль ойида ишга туширилади.
“Аккую”
АЭС қурилиши лойиҳаси Россия ва Туркия ўртасида 2010 йил 12 майда тузилган
шартнома асосида амалга оширилмоқда.
Атом
электр станцияси ҳар бири 1,2 минг МВт қувватга эга реактор блоклари бўлган тўртта
энергоблокдан таркиб топади. “Аккую” ишга туширилиб, тўлиқ қувватга эга бўлгач,
йилига қарийб 35 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқаради.