Покистоннинг Кобулга ҳужуми: "Теҳрике Толибон" етакчиси ўлдирилдими?
Хабарларга кўра, Покистон тунда Кобулнинг бир қатор ҳудудларига ҳаво зарбалари йўллаган. Натижада "Теҳрике Толибон Покистон" гуруҳи раҳбари Нур Вали Мақсуд ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо ТТП раҳбари аудио мурожаат йўллаб, у тирик қолганини маълум қилган.
Давомини ўқиш...26110.10.2025 16:18“Толибон” Покистонни Афғонистондаги бозорга зарба берганликда айблади
Tolo News маҳаллий манбасига таяниб, жумага ўтар кечаси Покистон қирувчи самолётлари мамлакат шарқидаги Пактика вилоятига зарба бергани ҳақида хабар тарқатганди. Маълумотларга кўра, портлашлар оқибатида камида 10 дўкон вайрон бўлган, яқин атрофдаги биноларнинг ойналари синган. Бундан ташқари Кобул ҳам бир қатор ҳаво ҳужумларига учрагани айтилмоқда: айрим нашрларнинг ёзишича, “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) етакчиси Нур Вали Мақсуд ўлдирилган.
Давомини ўқиш...23110.10.2025 14:41Трампнинг орзуси ушалмади: Нобель мукофоти бошқа номзодга берилди
Бу йилги Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Дональд Трампга берилиши тахмин қилинаётган эди. Бунга сабаб сифатида унинг Арманистон ва Озарбайжонни яраштиргани ҳамда Ғазо келишувидаги фаоллиги тилга олинганди. Бироқ Тинчлик бўйича 2025-йилги Нобель мукофоти Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадога берилди.
Давомини ўқиш...19910.10.2025 12:43Туркий Давлатлар Ташкилоти 12-саммити: кун тартибида қандай масалалар бор эди?
Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ) бир томондан ўз ичидаги ҳамкорлик ва бирлашиш жараёнини давом эттираётган бўлса, иккинчи томондан ташқи дунё билан очиқ мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиб, глобал майдонда таъсирли иштирокчига айланиш йўлида илдам бормоқда.
Давомини ўқиш...29110.10.2025 12:13Анъаналаримизга тўғри келмаган насиҳатни қабул қилмаймиз – Абдулазиз Комилов
Президент маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Европа инсон ҳуқуқлари ташкилотларига доим очиқлигини, улар мамлакатга келиб, маслаҳат беришлари мумкинлигини айтди. Комиловнинг қўшимча қилишича, "уларнинг насиҳати бизнинг менталитетимизга, анъаналаримизга тўғри келмаган тақдирда, қабул қилинмайди".
Давомини ўқиш...19510.10.2025 10:00Туркия Косовога минглаб камикадзе дронларни етказиб берди
Туркия Косовога Skydagger туридаги минглаб камикадзе-дронларни етказиб берди. Олдинроқ, Сербия президенти Александр Вучич турк дронларининг Косовага етказиб берилишини танқид қилиб, Эрдўғон бошчилигидаги ҳукуматни “Усмонли империясини қайта қураётганлик”да айблаганди.
Давомини ўқиш...31509.10.2025 18:14Москва товон тўлашга тайёр. Путин “отдан тушди”ми?
Путиннинг маълум қилишича, руслар отган икки ракета лайнерга тўғридан-тўғри тегмаган, балки ундан бир неча метр узоқликда портлаган. Озар самолётига ракеталарнинг парчалари зарар етказган бўлиши мумкин. Шунингдек, Россия раҳбари ўша вақтда пайдо бўлган Украина дрони ҳам авиаҳалокат айбдори экани ҳақидаги тахминни илгари сурди.
Давомини ўқиш...17109.10.2025 17:25Ўзбекистон Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни олқишлади
Ўзбекистон АҚШ президенти Доналд Трампнинг бевосита кўмагида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод этиш бўйича эришилган келишувни олқишлайди, дейилади ТИВ матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.
Давомини ўқиш...20409.10.2025 16:16Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Давомини ўқиш...13509.10.2025 13:31Ярим йил ичида 50 га яқин талаба гиёҳвандлик моддалари савдосига аралашиб қўлга тушди
Миллий марказ катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг таъкидлашича, энг ёмони гиёҳванд моддалар эндиликда қаҳва, ширинлик ёки ичимликлар таркибида ҳам учраяпти. Улар битта истеъмолдаёқ қарамликни уйғотади.
Давомини ўқиш...17909.10.2025 12:19
...













