09.10.2025 13:31
35

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан бугун амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари 9–10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё – Россия” форматидаги иккинчи саммит ҳамда мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Шу билан бирга, Россия Президенти Владимир Путин ҳам мазкур саммитда иштирок этади, у Тожикистонга уч кунлик давлат ташрифи билан келган. Путин ташриф доирасида Эмомали Раҳмон билан музокаралар олиб боради ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари билан биргаликда саммитда қатнашади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.