09.10.2025 17:25
55

Москва товон тўлашга тайёр. Путин “отдан тушди”ми?

Душанбедаги “Коҳи Сомон” қароргоҳида Россия президенти Владимир Путин ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Музокара мавзуларидан бири ўтган йилнинг декабрь ойида Оқтау яқинида ҳалокатга учраган Озарбайжон авиакомпаниясининг самолёти билан боғлиқ вазият бўлди.

Путиннинг маълум қилишича, руслар отган икки ракета лайнерга тўғридан-тўғри тегмаган, балки ундан бир неча метр узоқликда портлаган. Озар самолётига ракеталарнинг парчалари зарар етказган бўлиши мумкин. Шунингдек, Россия раҳбари ўша вақтда пайдо бўлган Украина дрони ҳам авиаҳалокат айбдори экани ҳақидаги тахминни илгари сурди.

Россия президентининг сўзларига кўра, ҳалокатдан аввал Боку–Грозний йўналишида учган самолёт экипажига Махачқалъага қўниш таклиф қилинган, бироқ улар белгиланган манзил томон парвозни давом эттиришга қарор қилган.

“Биз барча мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берамиз ва бундай фожиали ҳолатлар бўйича товон тўлаш учун зарур чораларни кўрамиз”, деган Путин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.