27.09.2025 17:31
167
"Олий ирқ деган нарса йўқ!" Колумбия президентининг визаси нега бекор қилинди?
Колумбия президенти Густаво Петронинг визаси бекор қилинди. Қайд қилинишича, Петро Нью-Йорк шаҳрида "фаластинпарастлар намойишида" нутқ сўзлаб, АҚШ ҳарбийларини президент Доналд Трамп буйруқларига бўйсунмасликка чақирган.
"... Колумбия президенти Ню-Йорк кўчасида чиқиш қилиб, америкалик аскарларни буйруқларга бўйсунмасликка чақирди ва зўравонликка ундади. Биз Петро визасини унинг масъулиятсиз ва гижгижловчи ҳаракатлари туфайли бекор қиламиз", дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Олдинроқ, Густаво Петро БМТ минбарида АҚШ ўзининг янги "Гитлер"ини қўллаб-қувватлаётганини билдириб: "Олий ирқ деган нарса йўқ! На Америка, на исроил Худонинг танланган халқи эмас!" деган эди.