09.10.2025 12:19
62

Ярим йил ичида 50 га яқин талаба гиёҳвандлик моддалари савдосига аралашиб қўлга тушди

Ўзбекистонда гиёҳвандлик моддаларининг ёшлар орасида тарқалиши хавфли даражада ўсиб бормоқда. Миллий марказ маълумотларига кўра, жорий йилнинг олти ойи давомида олий таълим муассасаларининг 46 нафар талабаси наркотик моддалар савдосида иштирок этгани аниқланган.

Миллий марказнинг катта инспектори Муҳаммадқодир Маҳмудовнинг сўзларига кўра, наркожиноятлар сони ўтган йилга нисбатан 23 фоизга ошган. 2024 йилда 5 та нарколаборатория фош этилган бўлса, бу йилнинг ярмига келиб, улар сони 8 тага етган.

Маҳмудовнинг таъкидлашича, энг ёмони гиёҳванд моддалар эндиликда қаҳва, ширинлик ёки ичимликлар таркибида ҳам учраяпти. Улар битта истеъмолдаёқ қарамликни уйғотади.

Замонавий наркотиклар таъсири аввалгидай тез кўринмаслиги сабабли ота-оналар кўпинча фарзандларидаги хавфли ўзгаришларни пайқамайдилар.

“Бугунги "наркоман" илгаригидек заиф эмас — у фаол, серҳаракат ва сергак кўриниши мумкин. Бу алдамчи ҳолат. Кейинчалик оғриқ ва руҳий изтироблар уни ҳалокатга етаклаши мумкин”,  деб огоҳлантирган у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.